Ҳукумат зилзиладан зарар кўрган районларда чодир мактаблар очади

748

Фан ва маориф министрлиги зилзила сабабли уч мактаб авария ҳолатига келган Ўш вилоятининг Чон-олай районида чодир мактабларни очади.

Чодир мактаблар 10 майда очилади, улар аварияҳолатида қолган ўқув масканларининг ҳудудига ўрнатилади.

Ўқув йилининг бошида Шибээ қишлоғида авария ҳолатига тушган мактабнинг ўрнига янгиси қурилади, яна икки мактаб таъмирланади.

Қирғизистон жанубида 3-майдан 8-майгача турли магнитуда билан 16 марта ер силкинган.

Мактаблардан ташқари 500дан ортиқ уй ва касалхона авария ҳолатига тушган. Жабрланган районларда 544 чодир тикилиб, у ерга 3136 маҳаллий турғун жойлаштирилди.

Бундан ташқари фан ва маориф министри Гулмира Кудайбердиева Ўш вилоятининг бир неча ер кўчки тушган Ўзган районига бориб келди.

Жалпак-Таш қишлоғидаги мактаб ер кўчки хавфи бор томонла жойлашган, шу сабабли унинг ўқувчиларини қўшни мактабларга бўлиштириш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Муаллиф: Анна Капушенко