Ҳукумат пойтахтдаги "Ак Кула" от майдонини 300 миллион сомга қайта реконструкция қилишни истайди

786

Премьер-министр Сооронбай Жээнбеков бу йил Бишкекдаги «Ак-Кула» отчопарни қайта қуришни топширди. Наврўз байрамида томошабинлар ўрин етишмаслигидан от майдонининг тўсиқларига чиқиб, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини норози қилган.

Жээнбеков отчопарни қайта қуриш 2017-йилнинг режасига кирганини ва уни бажаришга кириши зарурлигини айтди.

«“Ак-Кула” от майдонини қайта қуриш аҳамиятли иш бўлиб ҳисобланади, сабаби йил ўтган сари аҳоли орасида ва чет ўлкаоик меҳмонлар ичида от ўйинларига қизиқиш кучаймоқда. Бу бизнинг ўлкага сайёҳларнинг қизиқишини орттиришга қўшимча туртки беради», — деди премьер-министр.

Экспертларнинг сўзларига кўра, қурилиш ишлари 300 миллион сомни талаб қилади.

Ҳукумат раҳбари ёшлар, жисмоний тарбия ва спорт бўйича давлат комитетга ва Бишкек мэриясига отчопарни қайта қуриш бўйича лойиҳаларни кўрсатишни топширди.

Жээнбеков 21 мартда Наврўз байрамида ўнлаган одамлар отмайдонининг тўсиқларига чиқиб олгандан кейин «Ак-Кула» мажмуасига борган.

Шу куни отчопарда ўрин етишмаслигидан томошабинлар мусобақани кўриш учун металл тўсиқларга ва дарахтларга чиқишган эди.

Томошабинлар тасвирланган расмлар интернетда тез тарқаб, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини норози қилди.

Ички ишлар министрлиги от майдони хавфсизлик талабларига жавоб бермаслигини, кўпкари федерацияси эса мусобақаларни керакли даражада уюштира олмаслигини билдирган.

Милиция томошабинларга жарима солишни ва шу куни от майдонида тартибни назорат қилган тартиб соқчиларига нисбатан хизмат текширувини олиб боришга ваъда берган.

Муаллиф: Нуржамал Жанибекова