Атамбаев оилавий зўравонликка қарши қонунга қўл қўйди

506

Президент Алмазбек Атамбаев оилавий зўрвонликдан ҳимояланиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Мазкур қонун ҳуқуқ тартибот органларини оилавий зўрвонлик тўғрисида ҳар бир билдирув бўйича чора кўриб, унинг қурбонларини ҳимоя қилишга йўналтирилган.

«Оилавий зўраонликдан ҳиоя қилиш ва сақлаш тўғрисидаги» қонун парламентда бу йил 30-мартда қабул қилинган, аёлларни ва болаларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ташкилотлар уни имзолашни илтимос қилиб, мурожаат қабул қилинган.

Қирғизистоннинг президенти Алмазбек Атамбаев оилавий зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунга 28-апрелда қўл қўйди. Бу ҳақда гендер масалалари бўйича эксперт Зулфия Кочорбаева билдирди.

Қонун имзоланганини Kloop.kg мухбирларига президент маъмуриятидагилар билдирган.

Янги қонун оилавий зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича охирги қонунларни деярли тўлиқ қайта ёзиб чиқади. Милиция уйдаги зўравонлик тўғрисидаги ҳар бир билдирувга чора кўриши керак бўлади. Ариза эгаси зўравонликдан жабрланган киши эмас, бошқа хоҳлаган киши бўлиши мумкин.

Муаллиф: Айдай Иргебаева