МХДҚ: Талончилик бўйича Райкан Тологоновга қарши қўзғалган иш текширилиб битди

560

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети «Ата Мекен»нинг собиқ депутати Райкан Тологоновга қарши талончилик бўйича қўзғалган ишни битириш арафасида. Собиқ депутат қароқчиликни уюштириш ва қурол-яроқ сақлаш бўйича айбланмоқда.

МХДҚ Тологоновга қарши қўзғалган ишни кетишиб битиб, бош прокуратурага юборди.

Собиқ депутат Райкан Тологонов босқинчиликни уюштириш, мулкни атайлаб йўқ қилиш ва ўқ-дориларни, портловчи моддаларни ноқонуний сотиб олиш, ўтказиб берши ва сақлаш бўйича айбланмоқда.

Махсус хизматларнинг версияси бўйича собиқ депутат 2010-йили офисларни, турар-жойларни, унинг ичида ҳукуматдан қулатилган президент Курманбек Бакиевнинг мулкини тўнаган гуруҳга етакчилик қилган.

«Ата Мекен» фракциясининг собиқ депутати Райкан Тологонов 28-мартда қўлга олиниб, тергов тугагунча ТИЗОга қамалган.

2013-йили Райкан Тологоновга қарши шундай жиноий иш қўзғалиб, бу бўйича «Ата Мекен»нинг бошқа депутатларининг — Турат Мадилбековнинг, Болот Шердин ва Омурбек Текебаевнинг номлари айтилган. Унда жиноий иш тўхтатилган. Райкан Тологонов «Ата Мекен» партиясидан 2015-йили чиқиб кетган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева