Чегара хизматининг ҳарбий қисмидан қурол ўғирлаб сотиш бўйича иш судга юборилди

578

Ҳарбий прокуратура Чегара хизматининг омборидан қурол-яроқ ўғирлаб сотиш бўйича айбланаётган 13 кишига қарши жиноий ишни судга ўтказди. Ишга собиқ ва ҳозирги ҳарбий ходимлар, милиция ходимлари ва оддий фуқаролар аралашган.

Тергов версияси бўйича 13 кишидан иборат гуруҳ давлат чегара хизматининг ҳарбий қисмидан қурол-яроқ ва ўқ-дори ўғирлаб юрган. Ўғирланган қурол кейин бошқа одамларга сотилган.

Айбланувчилар қаторида собиқ ва ҳозирги ҳарбий ходимлар ва оддий фуқаролар бор.

Тергов натижалари бўйича уларга жиноят кодексининг 7 моддаси — «Ўғирлик», «Қуролни ноқонуний сотиб олиш ва олиб юриш», «Ишониб берилган мулкни эгаллаб олиш ва коромжу кылуу», «Қалбаки ҳужжатларни тайёрлаш» ва бошқалар бўйича айблар қўйилган.

Прокуратура ишни Биринчи май район судига жўнатган. Қуролнинг ўғирланишига йўл қўйган хизмат ходимларига қарши тергов давом эттирилмоқда.

Қурол сотиш учун қўлга олиш

2016-йилнинг октябрида милиция ИИМнинг 10-бошқармаси раҳбарини ва чегара хизматининг нафақахўрларини қурол сотиш бўйича гумон билан ушлашган. Гумондорларнинг аниқ сонини ҳуқуқ тартибот ходимлари айтишдан бош тортишган.

Куч тизимларидаги маълумотларга таяниш билан «Заноза» маълумот агентлиги давлат чегара хизматининг омборидан қурол ўғирлагани учун офицер ва прапорщиклардан 26 киши хизматдан четлатилганини хабар қилди.

Агентликнинг маълумотига кўра, қурол ўғирлагани тўғрисидаги билдирув ИИМга олдин тўрт милиция ходими ушланган жануб томондан келиб тушган.

«Заноза» текширувнинг боши чегара хизматининг омборига олиб келганини билдирди. Агентликнинг маълумоти бўйича чегарачилар ва бош штабнинг ходимлари қурол сотилаётганини билишган, 2014-йилдан бери у фойдаланишга яроқсиз қатори рўйхатдан чиқарилган.

Ўша вақтда қуролни ноқонуний сотилиши учун бош штабнинг ҳарбий қисмининг ҳайдовчиси ҳам қўлга олинган. Жамоат арбоби Эдил Байсалов ўзининг твиттер-аккаунтида қўлга олинган киши «давлат мудофаа комитети»нинг шахсий ҳайдовчиси эканлигини билдирган. Кейинчалик бош штаб бу маълумотни инкор қилган.

Муаллиф: Метин Жумагулов