Бош прокурор Индира Жолдубаева президент шаънини ҳимоя қилиш бўйича «Заноза» нашрига, унинг бош муҳаррири Дина Масловага, тенг ҳуқуқли аъзоси Наринбек Идиновгва ҳуқуқ ҳимоячиси Чолпон Жакуповага қарши даъво аризасини берди. Назорат органи нашриётдан ва ҳар бир жавобгардан 3 миллион сомдан ундириб беришни талаб қилишмоқда.
Даъво аризага «Заноза» нашрида 30-мартда эълон қилинган «Чолпон Жакупова: Пора приструнить человека с маниакальными наклонностями» («Чолпон Жакупова: Савдойиликка мойил одамнинг тизгинини тортиш вақти келди») номли материали сабаб бўлди.
Жавобгар қатори нашрнинг ўзи, «Заноза»нинг бош муҳаррири Дина Маслова, тенг ҳуқуқли аъзоси Нарин Идинов ва собиқ депутат, ҳуқуқ ҳимоячиси Чолпон Жакупова қаралмоқда.
Материалда Бош прокуратуранинг фаолияти тўғрисида Жакупованинг фикри эълон қилинган. У назорат органи ўзининг вазифасини бажармаяпти деб айблаган.
«У [Атамбаев] судларни ютишини ва олинган пулни қаерга сарфланишини билади. Олдиндин олинган прокурорлик чоралари қаерда? Ҳар бир маҳкама ўз вазифасини бажармагунча самара бўлмайди», — деген у.
Бош прокуратура Жакупова маҳкама ишини танқид қилиб, Атамбаевнинг шахсини танқид қилишга ўтиб кетган деб ҳисоблайди.
«Ўз сўзида у Жакупова […] президентга асоссиз осилиб, уни қонунни билмай бузаётганини айтиб, шу билан унинг ваколатларини суистеъмол қилганликда айблаган», — деб ёзилади даъво аризасида.
Даъвонинг умумий суммаси 12 миллион сомни ташкил қилади.
Суд Маслова, Идинов ва Жакупова ҳеч қаерга кетмаслиги тўғрисида тилхат ёзиб бериши керак деб қарор чиқарди. Суд шу билан бирга ҳуқуқ ҳимоячисининг мулкини қамоққа олди.
«Суднинг қўпол хатолари»
Жакупова Kloop.kg билан бўлган суҳбатда суднинг қарорига қарши арзланишини, сабаби у «жуда қўпол процессуал хатолар» билан чиқарилганини айтди.
Ҳуқуқ ҳимоячиси судъя уни хабардор қилиб, иш бўйича чиқарган маълумотномаси билан таништириши керак бўлсада, ариза униинг иштироксиз қаралганини билдирди.
« Агар Қирғизистон тарихидаги энг бадавлат президент, мультимиллионер Атамбаев «Арашан» совхозидаги юзлаган гектар кўзига оз кўриниб, Иссиқ-кўлдаги 65 квадрат метрлик бўлар-бўлмас бир коттежга кўзи тушиб қолса — мен нима дердим? Бу майдакашлик. Мультимиллионер Атамбаев учун майда нарса», — деди Жакупова.
Идинов мақолада президент шаънига тегадиган ҳеч нарса айтилмаган деб ҳисоблайди.
«Бизни ҳақиқатни ўзгартирдингиз деб айблашмоқда. Ҳукуматни фикрича ўлкада ҳаммаси яхши экан», — деди Идинов.
Атамбаев ОАВга қарши
2017-йилнинг мартида бош прокуратура президент шаънини ҳимоя қилиш учун «Азаттык» ва «Заноза»га қарши даъво аризасини берган. Назорат органи «Азаттык»қа қарши икки, «Занозага» қарши тўрт ариза берган.
Даъво аризаларининг ҳаммаси маълумот манбааларидаги Атамбаевнинг номи айтилган турли материаллари учун берилган. «Азаттык»дан бош прокуратура 20 миллион сом, «Заноза»дан 12 миллион сом ундириб беришни талаб қилган.
Ленин район суди нашрларнинг банк ҳисобларини мазкур даъво аризалари асосида ҳибс қилган. Аризалар бўйича жавобгар қатори Дина Маслова ва Наринбек Идинов ўтишган. Идиновнинг мулки ҳам қамоққа олинган.
Муаллиф: Метин Жумагулов