Бишкекда иссиқ сув июнь ичи бўлмайди

548

Бишкекда таъмирлаш ишлари сабабли иссиқ сув бир ойга 22-майдан 22-июнгача тўхтатилади. Қарорга мэр Албек Ибраимов қўл қўйди.

Мэриянинг матбуот хизмати иссиқ сувни тўхтатишга «Бишкек иссиқлик марказларидаги» таъмирлаш ишлари сабаб бўлганини билдирди. Иссиқ сув 2017-йилнинг 22-майидан 22-июнигача бўлмайди.

Бу тўғрисидаги қарорга 28-апрелда мэр Албек Ибраимов имзо қўйди.

Иссиқ сувни тўхтатишнинг сабаби — иссиқлик ишхоналарини ва иссиқлик берувчи тизимларни кейинги иситиш мавсумига тайёрлаш.

Мэрия шаҳарликларнинг ва ижтимоий маҳкамаларнинг мурожаати сабабли иссиқ сувни тўхтатиш вақти ойнинг охирига жилганини таъкидлади. Олдинлари иссиқ сув май байрамларидан кейин тўхтатилар эди.

Муаллиф: Метин Жумагулов