Ўш вилоятининг Ўзган районига қарашли Аюу қишлоғидаги олти уй-жойни 1 млн кубометрлик ер кўчки босиб қолди. У уйларда яшаган 24 киши тупроқ кўчкиси остида қолган. ФҲМнинг ходимлари ерни қазиб уларни топишга харақат қилмоқда.
Ер кўчки 29 апрель куни тонги 7да юз берган. Бу вақтда Аюу қишлоғининг яшовчилари уйларида бўлган. Йирик кўламдаги ер кўчки олти уйни босиб қолиб, бу уйларда жами 24 киши бўлган. Илк маълумотларга кўра, уларнинг бари халок бўлган.
Олти уйда катталар ҳам, кичиклар ҳам бўлган:
- К.И.исмли эркак киши хотини, икки ўғил ва икки қизи билан;
- К.М.исмли эркак киши қизи менен;
- Р.Х.исмли эркак киши рафиқаси, қизи ҳамда икки набираси билан;
- Р.А.исмли эркак киши рафиқаси, ўғли ҳамда қизи билан;
- Р.И. исмли кишининг ўғли;
- К.А.исмли эркак киши аёли,икки ўғли, келини ва набираси билан.
Ер кўчкининг остида қолганларнинг қариндошлари ичидан уч киши касалхонага етказилган. Қишлоқнинг қолган турғунларига руҳий ёрдам кўрсатилмоқда.
ФҲМ кўчкини тозалаш ишларини давом эттирмоқда. Воқеа ерида 266 қутқарувчи ўзгача ҳолатлар минстри Кубатбек Бороновнинг бошчилигида ишламоқда. Шунингдек ҳалокат юз берган ерга Қуролли кучларнинг бош штабидан 100 харбий ходим, 50 милиционер, 15 тиббий ходим ҳамда бир неча транспорт жалб қилинган. Яқин ўртада яшаган 40 оила эвакуация қилинган.
Ўзган районининг ҳукумати 28 апрелда кундузи Аюу қишлоғига бориб, турғунларни ер кўчки бўлиш эҳтимоли бўлган ҳудуддан чиқиб кетишга кўндиришга уринишган.Бу ҳақда «5-каналга» Ўзган районининг ҳоким ўринбосари Алишер Бакишев билдирган.
Аюу қишлоғида яшаган 34 оила 20 куни аввал кўчирилган. Айримлари мактабга, баъзилари эса чодирларга кўчирилган. Уларнинг бир қисми қариндошлари билан яшаб туришга қарор қилишган. Лекин огоҳлантиришларга қарамай ўз уйларига қайтганлар ҳам бўлган.
«Биз барига кўчинглар деб айтиб, келиб текширганмиз, улар эса секин қайтиб бориб олишибди. Биз уларни куч билан олиб кета олмаймиз-да», — деган Бакишев.
Премьер-министр Сооронбай Жээнбеков халокат бўлган ерга бориб, жабрланганларга ҳамда халок бўлганларнинг яқинларига керакли ёрдам давлат томонидан кўрсатилишини ваъда қилган.
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев халокат сабабли фуқароларга мурожаат йўллади. 30 апрел мотам куни деб эълон қилинган.
Муаллиф: Айдай Эркебаева
Сурат: ФҲМ