Ўзгандаги кўчки: Одамларни қидиришга қор ва дўл халал бермоқда

638

29 апрелнинг тонгида кўлами 1 млн кубметрлик ер кўчки бўлиб етти уйни босиб қолган, натижада 24 киши ер остида қолган. ФҲМ икки кундан бери турпоқ остидагиларни синчиклаб қидирмоқда, лекин қидирувга ноқулай об ҳаво шароити халал бермоқда.

Аюу қишлоғидаги қидирув давом этмоқда. ФҲМ қутқарувчилари кўчки остида қолган 24 кишидан хали бирортасини ҳам топа олгани йўқ.

Воқеа ерида 400 нафар киши ишлаяпти. Қутқарувчилар 30 чодир тикишди, ҳозирда чодирларга электр токи уланмоқда. ФҲМ яна 15 чодир тикишни режалаштирмоқда.

Аҳолини хавфсиз ерга кўчириш ишлари маҳаллий ҳукумат билан бирга амалга оширилмоқа.

Кўчки содир бўлган ҳудудга ёққан қор қидирув ишларини қийинлаштирди.

Соғлиқни сақлаш минстрлигининг матбуот хизмати ҳудудий касалхонада кўчкидан жабрланган ва халок бўлганларнинг яқинлари жойлаштирилган. Шифокорлар назоратида 7 киши даволанмоқда.

Кўчки юз берган худудда эпидемиология бригадасси иш олиб бормоқда ва санитар шифокорлар навбатчиликни давом эттиришмоқда.

Ўзгандаги фожеа

Ер кўчки 29 апрель куни тонги 7да Ўзган районига қарашли Аюу қишлоғида юз берган. Бу вақтда Аюу қишлоғининг яшовчилари уйларида бўлган. Йирик кўламдаги ер кўчки олти уйни босиб қолиб, бу уйларда жами 24 киши бўлган. Илк маълумотларга кўра, уларнинг бари халок бўлган.

Олти уйда катталар ҳам, кичиклар ҳам бўлган:

  • К.И.исмли эркак киши хотини, икки ўғил ва икки қизи билан;
  • К.М.исмли эркак киши қизи менен;
  • Р.Х.исмли эркак киши рафиқаси, қизи ҳамда икки набираси билан;
  • Р.А.исмли эркак киши рафиқаси, ўғли ҳамда қизи билан;
  • Р.И. исмли кишининг ўғли;
  • К.А.исмли эркак киши аёли,икки ўғли, келини ва набираси билан.

 

Ўзган районининг ҳукумати 28 апрелда кундузи Аюу қишлоғига бориб, турғунларни ер кўчки бўлиш эҳтимоли бўлган ҳудуддан чиқиб кетишга кўндиришга уринишган.Бу ҳақда «5-каналга» Ўзган районининг ҳоким ўринбосари Алишер Бакишев билдирган.

Аюу қишлоғида яшаган 34 оила 20 куни аввал кўчирилган. Айримлари мактабга, баъзилари эса чодирларга кўчирилган. Уларнинг бир қисми қариндошлари билан яшаб туришга қарор қилишган. Лекин огоҳлантиришларга қарамай ўз уйларига қайтганлар ҳам бўлган.

Муаллиф: Метин Жумагулов

Сурат: ФҲМ