Россия: Салехарддаги ёнғинда бир қирғизистонлик қурбон бўлди, яна икки киши касалхонада

782

Россиянинг Салехард шаҳрида юз берган ёнғиндан Қирғизистоннинг фуқароси халок бўлди, яна икки қирғизистонлик шаҳар касалхонасига етказилди.

РоссиянингЯмало-Ненецк мухтор худудининг тергов комитети Салехардда 9 апрелда бўлган ёнғинда Қирғизистон фуқароси қурбон бўлиб, яна икки қирғизистонлик фуқаро касалхонага етказилганини  билдирди.

Илк маълумотларга кўра, уйдаги ўт газ баллоннинг яроқсизлиги сабабли келиб чиққан.

Терговчилар халок бўлган кишининг ва жабрланган икки одамнинг шахсини аниқлашди, улар маҳаллий «Ямата» фирмасида ишлаб юришган.

Тергов комитети воқае тафсилотларини ўрганишда давом этмоқда.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат иллюстратив