Қирғиз курашчилари Болгариядаги халқаро мусобақада тўрт медални қўлга киритишди

717

Қирғизистондан борган полвонлар «Dan Kolov & Nikola Petrov 2017» турнирида уч кумуш ва бир бронза медаль ютишди.

Грек-рим кураши бўйича мусобақада 71 килограммгача бўлган оғирлик категориясида турнирнинг кумуш медалини Руслан Царев ютиб олган. Финал беллашувида қирғизистонлик полвон Риодаги Олимпиаданинг кумуш медалининг соҳиби озарбайжонлик Расул Чунаевга мағлуб бўлди.

Руслан Царев

Шу категорияда Нургази Асангулов бронза медалини қўлга киритди. Медаль учун бўлган курашда у болгариялик Свилен Костадиновддан устун келди.

85 килограммгача бўлган оғирлик категориясида финалда қирғизистонлик Азат Бейшебеков Венгриядан келган жаҳон чемпиони Петер Башчига мағлуб бўлиб, турнирнинг кумуш медалига эга бўлди.

98 килограммгача бўлган оғирлик категориясида Үзүр Жузупбеков финалда венгр Кисс Балашга енгилиб, кумуш медаль олди.

Калибек Жолчубеков

59 килограммгача бўлган оғирлик категориясида Калибек Жолчубеков бронза медаль учун бўлган мусобақада мағлуб бўлиб, якунловчи ҳисобда бешинчи ўринни олди. Шу категорияда Кали Сулайманов ўн бешинчи ўринга илинди. 66 килограммгача бўлган оғирлик категориясида Нурбек Абдуганиев ўринни огаллади.

80 килограммгача бўлган оғирлик категориясида Атабек Азизбеков билан СаматШердаков квалификация босқичидан ўтолмади. 75 килограммгача бўлган оғирлик категориясида Эсен Асанов билан Кайратбек Түголбаев ҳам шу босқичда мусобақани тугатишди.

85 килограммгача бўлган оғирлик категориясида Аскат Бейшебеков саккизинчи ўринни олди. Финалнинг ⅛ бўлимида қирғизистонлик полвон Туркиядан келган рақибига мағлуб бўлди.

Турнир 7-9 апрелда Русе шаҳрида (Болгария) бўлди. Унга дунёнинг 40 ўлкасидан келган 473 спортчи иштирок этди. Қирғизистон номидан бу мусобақага грек-рим стилидаги 12 полвон Азат Эркимбаевнинг раҳбарлиги остида борган.

Муаллиф: Каминат Имирханова