Эркин Мамбеталиевнинг тан соқчилари ТИЗОга қамалди

805

Алмазбек Атамбаевнинг собиқ тан соқчиси Эркин Мамбеталиевнинг икки тан соқчиси тергов изоляторига қамалди. Улар қурол-яроқни ноқонуний сақлаб, ташишда айбланмоқда.

Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўйича бош бошқармаси (УЖҚКББ) Мамбеталиевнинг икки тан соқчиси ўқ отувчи қуролни ноқонуний ташигани ва сақлагани учун ТИЗОга қамалганини билдирди, бироқ улар қанча муддатга қамалгани номаълум.

Эркин Мамбеталиев ўзи бу иш бўйича гувоҳ қаторида ҳам ўтган йўқ, сабаби унга қарши қандайдир кўрсатма берилмаган. Тергов давом этмоқда.

2017-йил февралининг ўртасида УЖҚКББ ходимлари Атамбаевнинг собиқ тан соқчисига тегишли «Suburban» ва «Lexus LS 570» маркасидаги икки автомашинани олдинги ойналари қорайтирилгани ва қалбаки рақамларни таққани учун тўхтатишган.

Автомашиналрнинг биридан ҳужжатлари йўқ икки «Сайга» милтиғи ва икки травматик тўппонча топилган.

Тан соқчилари Мамбеталиев билан бирга УЖҚКББга етказилган. Мамбеталиев 14 минг сом жарима тўлаб, протокол тузилгандан сўнг қўйиб юборилган.

ШИИБнинг раҳбари Самат Курманкулов у вақтда Мамбеталиевга қарши жиноий қўзғалмаганлигини, сабаби у қуролнинг рухсат қоғозларини кўрсатганини айтган эди.

Атамбаевнинг собиқ тан соқчиси

Эркин Мамбеталиев биринчи президент Аскар Акаев вақтидан бери Алмазбек Атамбаевнинг тан соқчиси бўлган. Мамбеталиев Атамбаевни 2005-йилгача ҳимоя қилган.

Шундан кейин улар расмий учрашмаган, нима бўлса ҳам 2011-йили президент бўлганда Атамбаев ўзи шундай айтган.

Мамбеталиевни жиноят олами билан боғлашади, кўп ҳолларда уни Рисбек Акматбаевнинг жиноий гуруҳининг аъзоси деб ҳам аташган.

Президентнинг собиқ тан соқчиси бир неча марта 2004-йили, сўнгра 2006-йили қўлга олинган. Қўлга олинишининг иккисида ҳам милициянинг полковники Чинибек Алиевнинг ўлдирилиша боғлиқ бўлди. Кейинчалик Мамбеталиев айбдор деб топилиб, умрбод озодликдан маҳрум қилинган.

Бироқ 2010-йилдаги инқилобдан кейин Мамбеталиевнинг иши «янги пайдо бўлган сабаблар бўйича» қайта қаралиб, у озодликка чиққан.

Муаллиф: Александра Титова