Авиаҳалокатда жабрланган қишлоқ яшовчилари кўчириб кетишни талаб қилишди

977

2017-йилнинг январида «Боинг-747» қулаган Дача-СУ қишлоғининг яшовчилари президент маъмуриятининг олдида митингга чиқиб, кўчириб кетишни талаб қилишди. Ҳукумат вакиллари яқинда компенсация тўлаш масаласи ҳал қилиниб, кейин кўчириш масаласи қаралишини билдиришди.

Президент маъмуриятининг олдидаги митинга 11-апрелда Дача-СУ қишлоғининг 150 яшовчиси чиқди.

Жители Дачи-Су вышли на митинг и требуют переселения. Митингующие недовольны тем, что власти не обращают внимания на их проблемы. https://kloop.kg/blog/2017/04/11/zhiteli-dachi-su-vyshli-na-miting-vozle-belogo-doma-i-trebuyut-pereseleniya/

Posted by Kloop on Monday, April 10, 2017

Митингдагилар ҳукумат қурбон бўлганларнинг ва жабрланганларнинг оилаларига компенсацияни ҳам бўлиштирмаётига ғазабланишаётганини айтишди.

«Давлат айрим ҳайрия фондларининг пулини, турк компаниясидан миллиондларни олди. Бироқ улар бизга берилмади», — деди митингдагилардан бири.

Бундан ташқари қишлоқ яшовчилари уларни кўчириб кетиш учун ҳалигача ер бўлиб берилмаётганини айтиб арзланишди. Уларнинг айтишича, ер бор, бироқ ҳукумат ҳаракат қилмаяпти.

«Ипак-йўлида ва бошқа жойда ер бор, фақатгина депутатлар уни бизга бергиси келмаяпти», — деди бошқа митингчи.

Ҳукумат вакиллари қурбон бўлганларнинг ва жабрланганларнинг қариндошларига компенсация бўлиб бериш бўйича сўзлашув яқинда тугашини, ҳозир техник масалалар ҳал қилиниб, ҳужжатлар тайёрланаётганини билдиришди.

«Қурбон бўлган фуқароларнинг қариндошларига компенсация тўлаш, турли тан жароҳатларини олган фуқароларга компенсация тўлаш, авиаҳалокат сабабли давлат келтирилган зарарни ўрнини тўлдириш бўйича бўйича томонларнинг позициялари келишилди», — деб айтилади ҳукуматнинг билдирувида.

Ҳукумат жабрланганлар билан сўнги учрашуви 6-апрелда бўлганини ва ҳукумат қурбон бўлганлар билан жабрланганларнинг қариндошларига компенсация тўлаб бериб, кейин кўчириш масаласи билан шуғулланишини билдирди.

«Дача-СУ қишлоғининг яшовчиларини кўчириш масаласи ҳукумат миқёсида ҳал қилинади ва шунга ўхшаш зоналари билан биринчи навбатда қаралади», — деб айтилади билдирувда.

Митингдагилар агар ҳукумат ҳеч қандай ҳаракат қилмаса, бундан катта митингга йиғилишларини айтишди.

Уч ойдан бери компенсация йўқ

самолёт қулашида жабрланганлар уч ойдан бери ҳукумат ваъда қилган компенсацияларни олишолмайди. Фавқулотда ҳолатлар министрлигининг махсус ҳисобида 100 миллион сом бор. Самолёт эгаси бўлган турк фирмаси ҳам жабрланганлар учун 42 миллион сом ўтказган.

Қишлоқнинг 100га яқин яшовчиси бу вақтгача 2016 йилнинг 14 мартида митингга чиқиб, Дача-СУдан кўчиришни талаб қилган. Унда улар учиб ўтаётган самолётлар сабабли Дача-СУда яшашга қўрқиб қолишганини, керосиннинг ҳиди соғлигига салбий таъсир этишини билдиришган.

Ҳукуматнинг Чуй вилоятидаги мухтор вакили Бактибек Кудайбергенов ўша вақтда қишлоқ яшовчиларини кўчириш масаласи ҳал бўлмаётганини, сабаби бўш ер йўқ эканлигини айтган.

Юк ташувчи «Боинг-747» 16-январда Дача-СУ қишлоғига қулаган. Самолёт аҳоли истиқомат қилган уйларни босиб қолган. Ҳалокат оқибатида 39 киши қурбон бўлган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева