Москва район суди 6-апрелда уч милиция ходимини қийноқ бўйича айблаб қамаш тўғрисида қарор чиқарди. Ҳозир бу учови тергов изоляторига киритилиб, унга қадар улар ҳеч қаерга кетмаслиги тўғрисида тилхат ёзиб беришган.
Пул ўғирлашда айбланган уч жабрланувчи фуқаро милиция ходимларининг устидан ариза ёзишган. Жабрланганларнинг сўзларига кўра, Чуй вилоятининг Москва райони ИИБнинг тезкор ходимлари улардан жиноятни тан олган кўрсатма олиш учун калтаклашган.
Жабрланганларнинг бири бошига ва танасига уришганини айтди. Унинг сўзи бўйича тезкор ходимлар унинг бошига пакет кийдиришгани оқибатида у вақти-вақти билан ҳушуни йўқотган. Қаршилик кўрсатмаслиги учун милиция ходимлари уни стулга тургизиб, шу стул билан қўлига уришган.
Суд-тиббий ва суд психология-психиатрия экспертизалари жабрланганларнинг сўзларини таслиқлади.
Жабрланганлардан бирининг онасини айтишича, участка милиция ходимлари унинг ўғлини 2015-йилнинг 13-январида милициянинг қишлоқдаги бўлимига тушунтириш хати ёзасан деб олиб келишган. Кейин милиция ходимлари жабрланган фуқароларнинг онасини икки дақиқага чиқиб туришни илтимос қилишган.
«Сўнггра бу ерга уч ходим кириб, бизга ҳеч нарса тушунтирмасдан ўғлимнинг қўлини кишанлаб олиб чиқиб, автомашинага чиқариб, олиб кетишди. Биз ортидан бордик, бироқ бизнинг йўлимизни рақами йўқ автомашина тўсиб олди. Ўғлим ўтирган автомашина кўздан ғойиб бўлди», — деди у.
Онасининг айтишича, унинг ўғлини ИИМнинг шахсий хавфсизлик хизматининг барча милиция бўлимларида излаб, эрталаб Беловодское қишлоғидан топган.
Кейинчалик у ўғли шу қишлоқдаги 19 минг сомлик ўғирлик бўйича айбланаётганини билган. Жабрланган фуқаронинг онаси ўғлини мана шу ва бошқа жиноятларини тан олган кўрсатма олиш учун милиция қийнаганига ишонади.
Муаллиф: Александра Титова
Сурат иллюстратив тарзда