Қирғизистонда 2018-йилдан бошлаб ДНК-текширувлари олиб борилади

712

Республика «СПИД» марказида 2018-йилдан бошлаб ДНКни текшириш жараёни бошланади. Марказ раҳбарияти Россиядан лаборатория ускуналарини олди.

Республика «СПИД» марказининг раҳбари Улан Кадирбеков Бишкекка 6-апрелда ҳужайралар ДНКсини текшириш бўйича аппарат учун Россия жиҳози келтирилганини билдирди. Унга Қирғизистон 683,5 минг рубль сарфлади.

Кадирбековнинг айтишича, яқин орада текширувлар учун тест-системаларни ва керакли материалларнинг келиши кутилмоқда.

Кадирбеков ДНК-текширувлар учун лабораторияни сертифакациялаб, мутахассисларни ўқитиш зарурлигини айтди. Бу ишларни бажариш 2018-йилга режалаштирилмоқда.

«Шундан кейин биз Монополияга қарши агентликда мага шундай текширувлар нарҳининг прейскурантини қабул қиламиз», — деди у.

Ускуна Республика «СПИД» марказига ўрнатилиши билан текширув учун намуналар йиғила бошланади.

Янги ускуна кўплаган ирсий касалликларнинг сабаблари бўлган ДНКнинг генетик трансмутациясини аниқлашга имкон беради.

Шунингдек, шифокорлар ВИЧ-инфекцияни, сил касаллигини, вирусли гепатитни даволашдаги дориларга бўлган самарасини текшириб, онкомаркерларни аниқлай олишади.

Энди Қирғизистонда боланинг отасини ёки онасини аниқлаш учун ДНК тестларини ўтказиб, одамнинг шахсини аниқлаш имкони бўлади.

Олдин қариндошлигини аниқлаш учун қирғизистонликлар Россия ёки Қозоғистон лабораторияларига мурожаат қилишга мажбур эди.

Муаллиф: Александра Титова

Сурат: sudexpert.gov.by