Муфтиятнинг ислом шаънини ҳимоя қилиш ташаббуси

754

Қирғизистон мусулмонларининг 4-апрелда ўтган олтинчи қурилтойининг делегатлари Муфтиятнинг уставини ўзгартириш тўғрисида Олимлар кенгашининг таклифини қўллади.

Мақоланинг асл нусҳаси «Азаттык» радиосининг сайтига чиққан.

Уставга таклиф қилинаётган ўзгартиришларнинг қаторида мусулмонлар қаторида мусулмонларнинг шаънига доғ тушурганларни қонун доирасида жавобгарликка тортишга  ҳаракатлар ҳам бор.

Олимлар кенгашининг аъзоси, Ислом университетининг ректори Марс Ибраевнинг "Азаттык" радиосига билдиришича, уставда мусулмонларнинг ишончини топтаганларни, бу бйўича ОАВ орқали материалларни эълон қилганларни қонун доирасида жавобгарликка тортиш масаласи ёзилган:

- Биринчи пункт. Муфтият Оллоҳ-Таолога, динимизга, мусулмонларга ва пайғамбарларимизга қарши йўналтирилиб, ОАВ орқали материалларни эълон қилганларни қонун доирасида жавобгарликка тортиш ҳаракатини кўради. Қирғизистон мусулмонлар дин бошқармалиги (муфтият) ва Олимлар кенгашининг ишларига ёрдам бериш, динибизни ва мусулмонларнинг ички-ташқи кучлардан қонун доирасида ҳимояланишни таъминлаш мақсадида ҳуқуқни ҳимоя қилувчи гуруҳ ишласин деган таклифни киритдик.

Марс Ибраев қўшимча қилишича, Олимлар кенгашининг бундай қадамига ислом динини ҳақорат қилган ҳоллар кўпайиб кетгани туртки берди. Ҳозирги уставда мусулмончиликни ёмон отлиқ қилганларнинг устидан арзланишга муфтиятга ҳуқуқлар берилмаган:

Марс Ибраев.

- Сўнги вақтларда майли у бошқа эътиқоддаги одамми ёки атеист фикрдаги инсонми, ислом динини турлича танқид қилганлар кўпаймоқда. Туҳмат қилиб, қоралаб дегандай. Бугунги кунда муфтиятнинг ўшаларга қарши чора кўришга бирорта ҳам ҳуқуқи йўқ экан. Жисмоний шахсгина арзланиши мумкин экан, кимнинг шаънига айтилса ўша. Умумий мусулмонларга айтилган вақтда муфтият ташаббусни қўлга олиб, Олимлар кенгаши гуруҳ тузиб, судга бериб ёки буни ҳуқуқий томонларини қарасин деган асосда ўзгартириш киритлмоқда. Яқинда "жайсангчи" кабиларнинг ислом динини қоралагани, муфтиятга, мусулмонларга, Қуръонга бўлган ҳақорати, Яратган Оллоҳ-таолони "шайтон" деган ҳолатлар кўп бўлди. Мусулмонлар буюк кўрган зотга қарши, диний ишончга қарши ва мусулмонларнинг нафсониятига теккан вазиятлар бўлмоқда. Бир одам арзланса, у судда ҳам, бошқа жойда ҳам катта кучга эмас. Мусулмонларнинг манфаатини муфтият ҳимоя қилади. Демак, муфтият бу ишни текшириб, таҳлил қилиб, Олимлар кенгаши билан маслаҳатлашиб, судга мурожаат қили имконига эга бўлсин деган таклиф бўлди. Муфтият дин бошқармаси қатори ҳуқуқий томондан таъсирлироқ бўлиб, уни бошқалар топтамасин деган сўз.

Хавфсизлик бўйича эксперт Бакитбек Жумагулов қандай эътиқод бўлмасин унинг обрўсига таъсир қилишни қонун  таъқиқлашини таъкидлаб, Олимлар кенгашининг ташаббуси тўғри деб ҳисоблайди:

- Қонундаги қоидаларни булар ўзларининг уставига киритишмоқда. Жамоатчиликда террорчиликни кўп ҳолларда ислом билан боғлаганлар ҳам бор. Диний уламолар "ислом деса террорчиликни тушунманглар" деб айтишади. Шу томондан олиб қараганда улар ҳимояланиш, сақланиш масаласини кўтарган.

Айни вақтда диний эътиқоддан гумон қилган холатларни ҳуқуқ тартибот органларигина иекшириши керак деган фикрлар ҳам йўқ эмас. Сиёсий эксперт Эмил Жураев мусулмонлар дин бошқармасининг уставига таклиф қилинган ўзгартиришлар кучга кирса, жамиятда бўлиниш пайдо бўлади деган хавтотирда. Шунингдек, у ислом динининг ичидда турли қарашлар, қарама-қаршиликлар ҳам бор эканлигини эсга олди:

Эмил Жураев.

- Жисмоний шахс қатори, фуқаровий гуруҳ қатори ҳар биримизнинг қонунда бу вақтгача аниқ кўрсатилган ҳуқуқ ва имкониятларимиз бор. Қонун бузилганини кўрсак ёки ўзимиз жабрлансак, ҳуқуқ тартибот органларига мурожаат қила оламиз. Агар муфтият ўзи ҳал қилиб, бирор иш қўзғашга туртки берадиган бўлса, унда бўйича қонуннинг аша чапкандыкка йўл очилиб қолгандай бўлади. Агар дин бошқармасининг функциясига шундай ишлар кирадиган бўлса, бўлиниш ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бошқа динларни айтмайлик, ислом динида турли назар, фарқлар бор. Муфтият ўзининг бетараф деган мақомини йўқотиши ҳам мумкин.

Муфтиятнинг уставига таклиф қилинган ўзгартиришни 4-апрелда Мусулмонлар қурилтойи кўпчилик овоз билан қўллади. Олимлар кенгашининг билдиришича, энди Дин ишлари бўйича давлат комиссия, Юстиция министрлиги ва бошқа тегишли маҳкамаларга юборилиб, улар розилик берса, ишга тушириш режалаштирилмоқда.