72 ёшдаги кампирни собиқ милиция ходимлари зўрлагани тўғрисидаги иш судга оширилди

760

Собиқ милиция ходими 72 ёшдаги кампирни зўрлагани бўйича суд 25-апрелда ўтади. Қария 2016-йил августининг бошида жинсий зўравонлик қурбони бўлган.

Аламудун РИИБ тергов бўлимининг раҳбари Исламбек Акматов Kloop.kgга бу иш бўйича барча тергов ишлари олиб борилиб, иш судга ўтганини, жараён 25-апрелда бўлишини айтди.

Нафақахўр Галинанинг айтишича, у Чуй вилоятининг Арашан қишлоғида 2016-йилнинг 5-августига ўтар кечаси зўрланган. Уни 35 ёшдаги собиқ милицияда ишлаган қўшниси тахминан тунги соат 12да уйининг эшигини тақиллатганини айтди.

Жабрланган кампир таниш аёл келди деб чиқиб дарвозани очган. Галинанинг сўзларига кўра, ўша вақтда қўшниси уни сочидан тортиб, бошини бетонга урган.

«Мен қочиб кетишга ҳаракат қилдим, қичқирдим, у сочларимни юлиб олди. Ҳушимни йўқотдим, ўзимга келсам мени бўғиб, тиззаси билан орқа умуртқамни босиб турарди. […]: “Нима керак?” деб сўрадим. У айтди: “Юринг, маза қиламиз” деб. Кейин сочимдан судраб, қўшниларга ҳам, кўчадагиларга ҳам ҳеч нарса эшитилмайдиган хонага олиб борди, жуда жирканч тарзда зўрлади. Мен шок ҳолатга тушиб қолдим, ўлдириб қўяди деб ўйлаганман», — деди у.

Жабрланган кампирнинг айтишича, зўрлангандан кейин у ёрдам сўраб қўшниларига борган. Қўшниларнинг бири кампирга ёрдам бериб, уйини кўриб чиққан.

«Туни билан йиғлаб чиқдим, уялдим. Эрталаб қизимга қўнғироқ қилдим. Эртаси куни милиция чақирдик. Ўша куни чақирмаганимга афсусландим. Мени касалхонага олиб боришди. Жинсий зўравонлик тўғрисида экспертиза ўтказишди, экспертиза эса бу воқеани тасдиқлади», — деди жабрланган кампир.

Галина зўравоннинг оиласи унга қўшниларини жўнатиб, улар уни ҳеч кимга мурожаат қилмаслигини илтимос қилиб, пул ваъда қилишган.

«Мени терговчи руҳий экспертизага олиб борди, бироқ менга менда ҳаммаси яхши, ундан кўра уни [зўравонни] руҳшуносга бериш керак дейишди. Уни танишлари ҳам, қариндошлари ҳам бор. У ўша куни меҳмонлари билан ўтирган, у тунда ҳеч қаерга чиқмаган деб ўзига алиби ясаган», — деди Галина.

Зўрлаш бўлгандан кейин қария Бишкекка қизиникига яшагани кўчиб кетишга мажбур бўлган.

Муаллиф: Регина Им