МХДҚ: Қоракўлнинг №11 мактаб-гимназияси бомба ҳақидаги билдирув сабабли қуршовга олинди

748

Ички ишлар министрлиги ва миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети Қоракўл шаҳрининг №11 мактаб-гимназиясида «шубҳали буюм» топилганини хабар қилишди. Воқеа бўлган жойга мутахассислар бориб, мактаб ҳудуди қуршовга олиниб, ҳамма ташқарига чиқарилди.

ИИМнинг матбуот марказининг ходими Эрнис Осмонбаев Kloop.kgга ҳозир мактаб ҳудуди текширилаётганини, воқеа бўлган жойда МХДҚ билан ИИМнинг мутахассислари ишлаётганини айтди.

«Бироқ бомбанинг бор-йўқлигини айтолмаймиз, сабаби портловчи моддаларни қидириш ишлари тугамади. Жараён битиши билан қўшимча маълумот берамиз», — деди у.

Қоракўл милициясининг назорат  бўлимига эрталабки соат 10да номаълум киши қўнғироқ қилиб, № 11 мактаб-гимназиясида қўлда ясалган портловчи қурилма қўйилганини айтган.

Ҳуқуқ соқчилари воқеа бўлган жойга бориб, ичига шубҳали буюм солинган қора қопча топишган.

Ҳозир бу буюм техника экспертизадан ўтиб, мазкур воқеага тегишли кишилар қидирилмоқда.

Муаллиф: Александра Титова