Маълумот технологиялари ва алоқа бўйича давлат комитет шартномани қайта ҳужжатлаштирмай туриб бошқаларга сим-картани ўтказиб бергани учун уяли алоқа абонентларига жарима солишни таклиф қилди. Жисмоний шахслар учун жарима беш минг сом, юридик шахслар учун 10 минг сомдан 50 минг сомгача етади.
Қонун лойиҳаси бўйича абонент сим-картани кимга ўтказадиган бўлса, 10 календар кун ичида буни унга расмийлаштириб бериши керак.
«Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга» киритилувчи ўзгартиришларга кўра, агар сим-карта эгаси буни бажармаса у минг сомдан беш минг сомгача жаримага тортилади, юридик томон бунинг учун 10-50 минг сом тўлашга мажбур бўлади.
Ўзгартиришларнинг муаллифлари фикрича, сим-картани ҳужжатлаштириш тўғрисидаги пунктнинг сақланмаганлиги «экстремизм ва террор билан курашиш даражасига салбий таъсир қилмоқда». Шу сабабли улар сим-картани ҳужжатлаштирмасдан ўтказиб берганларнинг жавобгарлиги тўғрисидаги қонунни киритишни хоҳлашади.
Сим-картани ўтказиб беришдаги қонун бузилган ҳолатларни ички ишлар органлири назорат қилиб, аниқлашади. Бироқ қонун лойиҳасида ҳуқуқ-тартибот соқчилари буни қандай бажариши ёзилмаган.
Ўзгартиришлар премьер-министр Соронбай Жээнбеков томонидан ёқтирилиб, парламент муҳокамасига юборилди.
Муаллиф: Сезим Канибекова