Президентнинг аппарати: Атамбаевнинг оиласи 2010 йилдан кейин пуллик бўлганини айтган Текебаевнинг баёноти — бўҳтон

675

Президент Алмазбек Атамбаев бош прокурор Индира Жолдубаевага ўзи 2003-йили бойиган тадбиркорлик бўйича битим ҳужжатини берди.

Президент аппарати матбуот хизматининг маълумотига кўра, ҳужжатлар Атамбаев турк тадбиркорига Измирдаги ошхона акцияларини сотгандан кейин бойиб кетганини тасдиқлайди.

Шартнома 2003-йилнинг январида тузилган, акцияларни у 45 миллиард турк лирасига (ўша вақтдаги курс бўйича тахминан 35 миллион долларга) сотган.

Бунга далил қатори у Туркиянинг бюллетенида 2003-йили 31-январда эълон қилинган маълумотни ҳам кўрсатган.

«Бу материаллар яна бир марта исботлайди: Атамбаевнинг оиласида 2010-йилдан кейингина пул пайдо бўлгани тўғрисида Омурбек Текебаевнинг билдируви — туҳмат», — деб айтилади матбуот хизматининг билдирувида.

Атамбаев Текебаевга унинг партиядошларига ва вақтли ҳукумат аъзоларига ҳам 2010-йилнинг 7-апрелидан кейин пайдо бўлган мулкининг асоси тўғрисида маълумот беришни таклиф қилди.

«Буни президент билан учрашувда майдонда қурбон бўлганларнинг болалари ва жамоатчилик талаб қилмоқда. Бош прокуратура ноқонуний бойиш тўғрисида жиноят кодексининг тегишли моддалари бор эканлигини эслаши керак», — деди у.

«Ата Мекен» партиясининг раҳбари Омурбек Текебаев 2016-йилнинг февралида Атамбаев Кипрнинг офшорида мулки бор эканлиги тўғрисида маълумотга эга эканлигини айтди.

Мухолифатчининг айтишича, Кипрдаги «турли экспертлар» президентнинг аёли Раиса Атамбаева 2010-йилдан кейин «бир қанча маблагларини» олганини унга хабар қилишган. Текебаев бу нарса президент 2011-йили Владимир Путинга «Мегаком»ни давлатга ўтказиб олмаслигини айтиб, ваъда бергандан кейин бўлган.

Текебаев президент декларациясидаги маълумотларга таянган, бу бўйича унинг қариндошлари 2011-йилдан бери ҳар йили ҳиссадан дивиденд қатори 120 минг доллардан олиб туришган.

Муаллиф: Александра Титова