Метрони портлатиш бўйича шубҳали йигитнинг ота-онаси Санкт-Петербургга келди

775

Петербург метросида террор ҳужум бўйича гумондор Акбаржон Жалиловнинг қариндошлари унинг ота-онаси Санкт-Петербургга учиб кетганини хабар қилишди.

Акбаржон Жалиловнинг янгаси Ёрқиной унинг ота-онаси Санкт-Петербургга боришига нима мажбур қилганини аниқ билмайди. У ҳуқуқ-тартибот органлари Акбаржоннинг отаси Россия фуқароси бўлганлиги сабабли уни чақиртирди деб тахмин қилди.

Россия ОАВлари Жалиловнинг онаси ҳаво майдонидаги эскалатор билан кўтарилаётган видеони эълон қилишди. Видеода журналистлар унга савол бергани, бироқ унинг жавоб бермагани акс этган.

Бундан ташқари Ёрқиной кеча МХДҚга кўрсатма бергани кетган Акбаржоннинг қариндошлари ҳозирча уйга келмаганини қўшимча қилди.

У журналистларнинг бошқа саволларига жавоб бермади, сабаби махсус хизматлар уни бегона кишилар билан суҳбатлашмаслигини илтимос қилишган.

Маҳаллий ҳукумат вакиллари ҳам ҳолатга изоҳ бермасдан, миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетига мурожаат қилишни айтишди.

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетидан ҳозирча изоҳ олишнинг имкони бўлмади.

Петербургдаги террор ҳужуми

Петербург метрополитенидаги портлаш 3 апрелда поезднинг вагонида,«Сенная площадь» ва «Технологический институт» станцияларининг ўртасида бўлган. Террор ҳужумининг натижасида 14 киши қурбон бўлиб, 40лан ортиқ киши жабрланган.

Илк маълумотларга кўра, бомба вагон ўтирғичининг тагига ўрнатилган.

Иккинчи портловчи модда «Площадь восстания» станциясида топилган — у ишга тушгунгача зарарсизлантирилган.

Россиянинг ҳуқуқ тартибот органлари террор ҳужуми бўйича шубҳали Акбаржон Жалилов Қирғизистонда туғилганини аниқлашган. Россиянинг Тергов комитети 5 аперлда Жалиловнинг яшаган ерини топиб,у ерда тинтув ўтказди.

Қариндошларининг айтишича, Жалилов охирги олти йил ичида Россияда яшаб юрган ва уч йил аввал Қирғизистонга никоҳ тўйига келибкетган.

Муаллифлар: Акилай Каримова, Анна Капушенко