Петербург: Террорчиликка ёрдам кўрсатишда гумонланиб олти киши қўлга олинди

722

Петербургнинг тергов комитети террористик ташкилотларга тарғиб қилишга боғлиқ гумон билан олти кишини қўлга олди. Қўлга олинганларнинг барчаси Марказий Осиё давлатларидан Россияга пул ишлагани боришган.

«Жебхат ан-Нусра», «Ислом давлати» ва бошқа террор ташкилотларга одамларни жалб қилди деган гумон билан Петербургда олти киши қўлга олинди.

Тергов версияси бўйича ушланганлар 2015-йилдан бери кўпинча Россияга ишлагани Марказий Осиёдан борганларни тортишган.

Ҳозирча ҳуқуқ-тартибот соқчилари қўлга олинганларни 3-апрелда Петербург метросидаги террор ҳужумини уюштириш бўйича гумон қилинаётган Акбаржон Жалилов билан алоқаси бор-йўқлиги текширилмоқда.

Қўлга олинганлар яшаган жойда тинтув ўтказилиб, ислом экстремистик адабиёти ва бу ишга алоқаси бўлган бошқа буюмлар олинди.

Тергов комитети «Террор фаолиятга ёрдам бериш» моддаси бўйича жиноий иш қўзғади.

Санкт-Петербургдаги террористик ҳужумдан кейин Қирғизистондан борган муҳожирларнинг ҳужжатларини текшириш кучайди.

«Кўпчилигининг ҳужжатлари жойида, бироқ улар барибир хавотирда. Метрода, кўчада, аҳоли кўп йиғилган жойда текшириш кўпайди», — деди Санкт-Петербургдаги қирғиз диаспорасининг раҳбари Кочкорбай Кутунаев.

Петербург метросидаги портлаш

Петербург метроси вагонида 3-апрелда «Сенная площадь» ва «Технологический институт» станцияларининг ўртасида портлаш бўлган. Террористик ҳужум натижасида 14 киши ҳалок бўлиб, 40дан ортиқ одам жароҳатланган.

Иккинчи портловчи модда «Площадь восстания» станциясида топилиб, зарарсизлантирилган. Мослама ўт ўчирувчи воситага ўхшаб тайёрланган.

Россиянинг ҳуқуқ-тартибот органлари террор ҳужум бўйича гумондорнинг уйида тинтув ўтказишган, у Қирғизистонда туғилган Акбаржон Жалилов бўлиб чиқди. Унинг уйи тинтув қилиниб, ота-онаси Қирғизистондан сўроққа чақирилган.

Муаллиф: Бегимай Исаева