Журналист Киязовга "Атамбаевни танқид қилган материаллари сабабли" таҳдид қилишган

634

Журналист Эрнис Киязов ўзига номаълум одамлар таҳдид қилганини билдирди. Улар уни ижтимоий тармоқларда Атамбаевни танқид қилган мақолаларни эълон қилишини тўхтатишни талаб қилишган. ИИМ  журналист маҳкамага ариза билан мурожаат қилмаганини билдирди.

Киязов «Фэйсбук»даги ўз саҳифасида 5-апрелга ўтар кечаси унинг дарвозасини номаълум кишилар ўзларини қўшни деб таништириб, тақиллатганини ёзди. У дарвозадан чиққанда улар кўйлагидан ушлаб силкишган.

«Улар мендан интернетда Садир Жапаров билан бўлган суҳбатларимни, у билан бўлган кўрсатувларни чиқаришни, президентни танқид қилган “Багыт” ва “Сөз ирмем” дастурларини беришни, “Фэйсбук”да ўз позициямни билдирган постларни чиқаришимни тўхтатишимни талаб қилишди», — деб ёзди у.

Журналист бу одамларнинг талабини бажармаслигини ва президентни танқид қилган фикрни ёзишда давом этишини билдирган. Унинг айтишича, у ўз каналларидан ва саҳифаларидан постлар билан видеоларнинг барчасини олиб ташлаган ҳолда ҳам улар бошқа манбаалардан чиқаверади.

Киязов бул жорук азыркы бийликтин атайын тапшырмасы менен болгон эмес деп эсептейт.

«Мен президентнинг бу тахдидга алоқаси йўқ деб тўлиқ ишонаман. Шу йўл билан президентга ёрдам беряпмиз деган кишиларнинг иши деган гумоним бор», — деди у.

Бироқ 5-апрель куни тунда у ўзи учун оиласи муҳим эканлигини билдириб, «Фэйсбук»даги постини эмас, саҳифасини ҳам ўчирди.

«Ўчирдим ҳаммасини, тинчлик беринглар, дўстлар, менга оила муҳим», — деб ёзди у.

Ички ишлар министрлигининг вакиллари Киязовнинг билдирувини интернетдан кўришганини, унинг айтганлари бўйича текширув олиб боришларини билдиришди. ИИМ маълумотига кўра, у милицияга ариза билан мурожаат қилмаган.

Эрнис Киязов журналист сифатида НТС, «ОшТВ» телеканалларида ишлаб, Kalempir.kg  сайтига ёзиб, сўнги вақтларда ўз саҳифасида собиқ депутат Садир Жапаров тўғрисида фикрларини эълон қилиб келган.

Муаллифлар: Александра Титова, Сезим Канибекова