Осиё кубоги-2019, саралаш: Қирғизистон биринчи турда ғалабага эришмоқда

608

Қирғизистоннинг футбол бўйича терма жамоаси 2019-йилдаги Осиё чемпионатининг финал саралаш босқичининг биринчи учрашувида Макаодон келган рақибларини 1:0 ҳисобида ютиб олди. 70-дақиқада ягона голни Азамат Байматов киритди.

Учрашувнинг тўлиқ видеосини бу саҳифадан кўра оласиз.

Қирғизистон 1 – 0 Макао

70 Азамат Байматов

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларида икки жамоа дуранг ўйнаб, дарвоза олдида бир нечта хавфли ҳужумларни яратишди.

Бироқ Қирғизистон терма жамоасининг футболчилари ўйинда устунликка эга бўлиб, буни ўйин охиригача қўлдан чиқаришмади.

Биринчи таймда гол киритишга Эдгар Бернхардт билан Мирлан Мурзаевнинг имкони бор эди. Бироқ Макао терма жамоасининг дарвозабони ишончли ўйнаб, тўп киритишга имкон бўлмади.

Қирғизистонликлар биринчи таймда рақиб дарвозасига жуда кўп ҳужумлар уюштирганига қарамасдан, ҳисоб учрашувнинг иккинчи бўлимининг ярмида очилди.

70-дақиқада Қирғизистон терма жамоасининг ҳимоячиси Азамат Байматов боши билан гол киритди — 1:0. Голга тўпни Ахлидин Исраилов томонидан ошириб берилган.

Макао терма жамоасининг футболчилари учрашув охиригача ҳисобни тенглаш ҳаракатини тўхтатишмади. Қўшиб берилган вақт ичида деярли шунга эришишди. Бироқ Павел Матяш жамоани сақлаб қолиб, қирғизистонликлар учун бу учрашувда аҳамиятга эга бўлган уч баллни қолдирди.

Қирғизистон терма жамоаси ўз устунлиги билан Макаони ютиб чиқиб, А гуруҳида Ҳиндистон терма жамоаси билан бирга биринчи ўринни талашмоқда, у ҳам бугун Мьянмага қарши ўйинда 1:0 ҳисобида ғалабага эришган. Бу ўйинда ягона голни Сунил Четри — Ҳиндистон футболининг юлдузи киритган.

А гуруҳи:

Ҳиндистон 3

Қирғизистон 3

Мьянма 0

Макао 0

Кейинги ўйинни Қирғизистон 13-июнда Ҳиндистон терма жамоасига қарши меҳмонда ўйнайди.

Осиё кубоги

Осиё кубоги – Осиё футбол конфедерациясига кирган ўлкалар орасида энг обрўли турнир, унинг финал қисми бирлашган Араб Амирлигида 2019-йили ўтказилади.

Учинчи саралаш босқичда Қирғизистон терма жамоаси Макао, Ҳиндистон ва Мьянма билан бирга бир гуруҳга тушган.

Александр Крестинин шогирдлари ФИФАнинг мартдаги рейтингида 125-ўринда бўлган.

Саралаш босқичида Қирғизистон ўйин ўтказадиган рақиб терма жамоалар қуйидаги позицияда жойлашган: Ҳиндистон 132-ўринда, Мьянма 172-ўринда ва Макао 184-ўринда.

Қирғизистон саралаш босқичда муваффақиятга эришса, миллий терма жамоа ўз тарихида биринчи марта йирик континентал турнирнинг финал қисмида ўйин ўтказиш имконини олади.

Муаллиф:Каминат Имирханова