"Ата Мекен" судга МХДКнинг етакчисига ва президент матбуот котибига қарши 60 миллион сомлик даъво аризасини берди

543

«Ата Мекен» партиясининг юристлари МХДҚнинг раҳбари Абдил Сегизбаевни ва президентнинг матбуот хизматининг етакчиси Алмаз Усоновни судга беришди. Улар уч депутатни 2010-йили «Мегаком» акциясини сотишдан манфаатдор бўлгани тўғрисида Сегизбаев билан Усоновнинг билдирувлари парламент вакилларининг қадр-қимматига таъсир қилади деб ҳисоблашади.

«Ата Мекен» партиясининг вакили Таалайкүл Токтакунова Kloop.kgга Белиз давлатидан келди деган ҳужжатларни тарқатгани учун Сегизбаев билан Усоновни судга беришганини айтди.

Ўша ҳужжатларга кўра, партиянинг уч депутати — Омурбек Текебаев, Алмамбет Шикмаматов ва Аида Салянова — «Мегаком» акцияларини 2010-йили сотмоқчи бўлишган.

«Биз уни инкор қиляпмиз. Биз Белиздан келди деган ҳужжатлар қалбаки эканлигини, маълумот ҳақиқатга тўғри келмаслигини аллақачон исботладик. Фракция раҳбари жамоатчиликка бу уч депутат “Мегаком”нинг акцияларини сотишга ҳеч қандай алоқаси йўқ эканлигини исботлаган ҳужжатларни жамоатчиликка кўрсатган», — деди у.

Токтакунованинг сўзларига кўра, Текебаев ўзига келган маънавий зарар учун компенсация мақсадида 60 миллион сом ундириб беришни талаб қилмоқда. Шикмаматов билан Салянова компенсация тўғрисида талаб қўймаган.

Даъво аризасида суд Абдил Сегизбаев билан Алмаз Усоновнинг кўчмас ва кўчар мулкини ҳибсга олиши керак деган талаб қўйилган.

Депутатлар ушнингдек, Усонов билан Сегизбаев уларнинг «Мегаком» бўйича ишга алоқаси бор эканлигини инкор қилишини талаб қилишади.

Сегизбаев президент Алмазбек Атамбаевга 2016-йилнинг ноябрида Белизнинг расмий органларидан келди деган траст ҳужжатларни (апостиль) кўрсатган.

Бу ҳужжатлар 2010-йили давлат тасарруфига ўтмаган «Мегаком» компаниясини сотишга «Ата Мекен»нинг уч депутатини манфаатдор эканлигини кўрсатган деб айтилган.

«Атамекенчилар»га қарши жиноий ишлар

Алмамбет Шикмаматов ҳисоб палатаси учун хизмат автомашиналарни сотиб олиш бўйича тендер ўтказишдаги «Коррупция» ва «ҳужжатларни ўзгартириш» тўғрисидаги иш бўйича ҳеч қаерга кетмаслиги тўғрисида тилхат ёзиб берган.

Салянова ҳам Максим Бакиевнинг собиқ адвокати Алексей Елисеевга лицензия беришда «хизмат лавозимини суистеъмол қилиш» тўғрисидаги иш бўйича ҳеч қаерга кетмаслиги ҳақида тилхат ёзиб берган.

Текебаев қамоққа олиниб, МХДҚнинг ТИЗОсида ўтирибди. У россиялик тадбиркор Леонид Маевскийнинг аризаси бўйича «Порахўрлик» ва «Товламачилик» бўйича айбланмоқда. Унинг сўзларига кўра, Текебаев ундан 2010-йили миллион сом пора олиб, Маевскийни «Мегаком»ни бошқаришга киритишни ваъда қилган.

Муаллиф: Александра Титова