МХДК: Талончилик факти бўйича «Ата Мекен»нинг собиқ депутатиРайкан Тологонов қўлга олинди

555

МХДҚнинг ходимлари «Ата Мекен»нинг собиқ депутати Райкан Тологоновни ушлаб, унга марадёрлик бўйича айблашган. У МХДҚнинг ТИЗОсига киритилиб, у ерда тергов битгунча бўлади.

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитети билдиришича, «Ата Мекен» партиясининг парламентдаги собиқ депутатига жиноят кодексининг уч моддаси бўйича айб қўйилган.

У «қароқчиликни уюштириш», «мулкка зарар келтириш ёки йўқ қилиш» ва «портловчи моддаларни, ўқ-дориларни ноқонуний сотиб олиш, ўтказиб бериш, сотиш, сақлаш» бўйича айбланмоқда.

Тергов версияси бўйича Тологонов 2010-йили офисларни, турар-жойларни, унинг ичида ҳукуматдан қулатилган президент Курманбек Бакиевнинг оиласига ва унинг яқинларига тегишлиларини тўнаган одамларни жетектеп жүргөн.

«Тергов томонидан материаллар ва гувоҳларнинг, унинг ичида бу жаноятга иштирок этган одамларнинг кўрсатмалари топилди», — деб айтилади билдирувда.

Биринчи май район судининг қарори билан Тологонов қамоққа олиниб, тергов битгунча МХДҚнинг тергов изоляторига киритилган.

Бу иш бўйича текширув давом этмоқда.

2013-йили Тологоновга қарши ҳам шундай жиноий иш қўзғалган. Ундаги иш бўйича «Ата Мекен»нинг бошқа депутатлари — Турат Мадилбеков, Болот Шер ва Омурбек Текебаев ўтишган. Бироқ у вақтда иш тўхтатилган. 2015-йили Тологонов «Ата Мекен» партиясидан чиқиб кетган.

«Атамекенчилар»га қарши жиноят ишлари

Алмамбет Шикмаматов — сўнги йиллари  президент Алмазбек Атамбаевни танқид қилиб келган «Ата Мекен» фракциясидаги муҳолифатчи уч сиёсатчилардан бири.

«Ата Мекен» партиясининг депутати Аида Салянова ҳам «хизмат ваколатларини суистеъмол қилиш» тўғрисидаги иш бўйича ҳеч қаерга кетмаслик тўғрисида тилхат ёзиб берган.

«Ата Мекен» партиясининг етакчиси Омурбек Текебаев қамоққа олиниб, МХДКнинг ТИЗОсида ўтирибди. У «коррупция» ва «товламачилик»да айбланмоқда.

Яна бир депутат Алмамбет Шыкмаматовга қарши 2010 йили Ҳисоб палатаси учун хизмат автомобилларини сотиб олиш бўйича тендер ўтказишдаги «коррупция» ва «хужжатларни сохталаштириш» бўйича жиноят иши қўзғалган.

Муаллиф: Александра Титова