Видео: Қирғиз милиция ходимларини қандай қилиб ишлашга мажбур қилиш мумкин?

582

Бишкек видеоблоггери Орозбек Бейшенали ўғли патруль милициясининг нозирини светафори ишламаган кесилишда йўл харакатини тартибга солишга мажбур қилди.

Садигалиев кўчаси билан Дэн Сяопин проспектининг кесилишида светафор бузилиб қолганда, кутилганидек автомобиллар харакати чалкашиб қолди.

Айни ўша вақтда чорраҳа ёнида патруль милиция ходимлари ишлашаётган бўлган. Харакат муаммосини хал қилиш ўрнига улар ҳайдовчиларни тўхтатиб, ҳужжатларини текширишда давом этишган.

Воқеа ерида бўлган видеоблоггер Орозбек Бейшенали ўғли милиция ходимларини йўл харакатини тартибга келтиришга мажбур қилганини ажойиб видео қилиб тасвирга олди:

Видео 24 мартда чиққан, лекин кўрганлар оз бўлгани учун керакли эътиборни ололмаяпти.

Шунга қарамай, «Спутник» хабар қилганидек мазкур факт бўйича патруль милиция бошқармаси ички текширувни бошлади.

Муаллиф: Бексултан Амантур ўғли