Собиқ депутат Жапаров тергов тугагунча ТИЗОда ўтиради

553

Суд собиқ депутат Садир Жапаровни тергов тугагунга қадар қамоқда қолдиришга қарор қабул қилди. Қирғизистоннинг ҳукумати уни Иссиқкўл вилоятининг губернатори Эмилбек Каптагаевни 2013 йили гаровга олиш иши бўйича айбламоқда.

Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетидан билдиришилишича, Биринчи май район судининг қарори билан Жапаров ТИЗО-1да (тергов изоляторида) тергов тугагунга қадар бўлади.

МХДҚнинг терговчилари унга бир неча модда бўйича айб қўймоқда — «Ўлдириш билан қўрқитиш », «Гаровга олиш», «Безорилик», «Хукумат вакилига куч қўлланиш».

Терговга кўра, Жапаров Караколда 2013 йили “Кумтор”ни миллийлаштириш учун ўтказилган митингни “молиялаган”. Махсус хизматнинг таъкидлашича, Жапаровнинг кўрсатмаси билан митингчилар ўша вақтдаги Иссиқкўл вилоятининг губернатори Эмилбек Каптагаевни гаровга олишган.

Қирғизистон ҳукумати Жапаровни 25 мартда қирғиз-қозоқ чегарасидан ўтиши билан қўлга олиб, МХДКга олиб боришган. Сиёсатчининг 500га яқин тарафдори МХКНинг олдида унинг бўшатилишини ва муҳолифатга босим ўтказишни тўхтатишни талаб қилиб митинг ўтказишган.

Жапаров терговдан чиқмагандан кейин 16:30да митингчилар ва милиция ўртасида тўқнашув бўлган. Намойишчилар милиция ходимларига тош ва пластик идишларни отиб, туўсиқни бузиб киришган.

Бунга жавобан ҳуқуқ тартибот органлари тутовчи гранаталарни қўлланиб, ҳавога бир неча марта ўқ отишган. Шундан сўнг намойишчиларни қўлга олиш бошланган.

Милиция жами 105кишини қўлга олиб, уларнинг ичидан 64 нафарини икки кундан 5 кунгача қамоқда қолдирган, 12 нафарига жарима солиб, қолганларини қўйиб юборган.

Муаллиф: Александра Титова