Ўзган райони: Олти кишилик оила кўчки остида халок бўлди

637

Ўш вилоятининг Ничке-Сай қишлоғидаги кўчки бир уйни босиб қолиб, натижада олти киши халок бўлган. Қутқарувчилар давомий тушган кўчки сабабли уларнинг жасадини чиқара олмаган.

Ўш вилоятининг Ўзган районига қарашли Ничке-Сай қишлоғида 15 метр баландликдаги кўчки тўрт уйни босиб қолган.

Уч уйда ҳеч ким бўлмаган. Тўртинчи уйда эса олти кишидан иборат оила бўлган. Эр ва хотин, иккидан 8 ёшгача бўлган тўрт фарзанди кўчки остида қолиб халок бўлишган.

Қишлоқдаги жами беш уйнинг тўртасини кўчки босиб йўқ бўлган. Яна бир уйнинг яшовчилари хавфсиз ерга кўчирилган.

Фавқулотда ҳолатлар минстрлигидан билдирилишича, давомий тушган кўчки сабабли қутқарувчилар халок бўлганларнинг танасини олиб чиқа олишмаяпти.

«Ничке-Сай қишлоғи Ўзган районининг марказидан 31 километр олисда жойлашгани ҳам вазиятни қийинлаштирмоқда. Бу ҳудудга бориш қийин, йўлнинг аксарият қисмини отлар билан босиб ўтиш керак», — деб билдирди муассасадагилар.

ФҲМнинг хабарига кўра, халок бўлган оила икки хонали ер уйни ноқонуний қуриб олган. Ўтган йилнинг куз мавсумида улар кўчиб кетиши керак бўлган, лекин улар ўз хоҳиши билан Ничке-Сай қишлоғида қишлаш учун қолишган. .

Президент Алмазбек Атамбаев кўчки талофатларини хал қилиш бўйича топшириқ бериб, воқеа ерига вафқулотда холатлар минстри Кубатбек Байболов билан Ўш вилоятидаги ҳукуматнинг мухтор вакили Таалайбек Сарибашов жўнаб кетган.

Аввалроқ ФҲМ бу ҳудудда кўчки бўлиши мумкин эканини айтиб, хукуматга хавфли ҳудудда яшовчиларни кўчириш топширмасини берган.

Жорий йилнинг март ойи бошида Ўзган районида кўчки тушиб, йўлни ёпиб қолган. Унда ҳеч ким халок бўлмаган ва қутқарувчилар хавфли ҳудудда яшаган ўн оилани эвакуациалаган.

Муаллиф: Айдай Эркебаева
Сурат: ФҲМ