ИИМ: Жапаровнинг 60дан ортиқ тарафдорлари бир неча кун қамоқда қолади

607

Собиқ депутат Садир Жапаровни қўллаганларнинг митингида қўлга олинган 64 киши вақтинча сақлаш изоляторида икки кундан беш кунгача бўлади. Милициянинг хабар қилишича, 105 намойишчи қўлга олиниб, уларнинг бир қисми қўйиб юборилган.

Биринчи май район суди Жапаровнинг 64 тарафдори икки кундан беш кунгача изоляторда ушлаб турилинсин деб қарор қилган. Яна 12 намойишчига маъмурий жарима ёзилган.

«Акциянинг қолган иштирокчилари билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, улар уйига қшйиб юборилган», — деб билдирилди ИИМнинг матбуот марказидан.

Милиция «бебошлик» ва «ҳукумат вакилиги қарши куч қўлланиш» моддалари бўйича жиноят ишини қўзғаган.

Бундан ташқари яна бир фуқаро автобуснинг эшик-деразаларига зиён келтиргани учун намойишчиларнинг учтидан шикоят ёзган. “Митингнинг энг фаол 12 иштирокчисига” қарши “мулкка зарар етказиш” моддаси бўича жиноят иши қўзғалиб, вақтинча ушлаш изоляторга киргизилган.

Жабрланганларнинг орасида милиция ходимлари ҳам бор. Митингчилар билан милиция ходимларининг ўртасидаги тўқнашув вақтида беш милиционер жисмоний зарар кўрган. Улар ҳозир суд-тиббий экспертизадан ўтказилмоқда.

Митинг бўйича тергов ишлари ҳозирча давом этмоқда. Терговни Бишкек ШИИБ билан Биринчи май РИИБининг махсус гуруҳи олиб бормоқда.

Жапаровни қўллаш митинги

Милиция Садир Жапаровнинг тарафдорларини қувиб хайдади. 68 киши қўлга олинди

Собиқ депутат Садир Жапаровни қўллаган митинг МХДКнинг олдида 25 мартда ўтган. Бир неча соат давомида намойишчилар Жапаровнинг бўшатилишини ва ҳукуматдан муҳолифатга босим кўрсатишни талаб қилишган.

2013 йили депутатлик мандатидан ажраган Жапаров Қирғизистонга МХДКда кўрсатма бериш учун қайтиб келган эди. Бироқ ҳукумат вакиллари уни қирғиз-қозоқ чегарасида кутиб, сиёсатчи чегарадан ўтиши билан ушлаб кетган.

Унга «Кумтор» ишхонасини миллийлаштирилиши учун ўтган митинни молиялаш ва Иссиқкўлнинг собиқ губернатори Эмилбек Каптагаевни 2013 йили гаровга олиш бўйича айб қўйилган.

Жапаровни МХДКнинг биносига олиб боргунга қадар у ерда сиёсатчининг 500 нафарга яқин тарафдорлари йиғилиб турган.

Соат 16:00да намойишчилар билан милициянинг ўртасида қарама-қаршилик юз берган. Бу соатда Жапаровни терговдан чиқариши керак эди, бироқ хукумат уни терговдан чиқарган эмас.

Жапаровнинг агрессив қаршилик кўрсатган тарафдорлари милиция тўсиғини бузиб ўтиб, ҳуқуқ ҳимоячиларига пластик бутилкаларни ва тошларни ирғита бошлаган. Бунга жавоб қатори ҳуқуқ тартибот органлари тутовчи гранаталарни қўлланиб, ҳавога бир неча огоҳлантириш ўқларини чиқарган. Шундан сўнг намойишчиларни қўлга олиш бошланган.

Муаллиф: Александра Титова