Белорус: Милиция муҳолифат митингида юзлаган иштирокчиларни қўлга олди

547

Милиция юзлаган одамларни Минскдаги муҳолифат митингида қўлга олди. Бу турли маълумотлар бўйича, 500дан 1500га қадар турғун рухсатсиз митингга чиқиб, “текинхўрлик солиғини” бекор қилишни ва эркин президентлик сайловларини талаб қилгандан кейин бўлган.

Муҳолифатчилар 25 мартда Минсдаги Фанлар академиясининг ёнида йиғилган. Ўша куни Белорусда анъанага айланиб қолган озодлик кунига (Белорус халқ республикасининг норасмий байрами) бағишланган юришлар ўтади.

Митинг иштирокчилари ҳукуматдан ҳукуматда ишламайдиган одамларни давлат ғазнасига махсус солиқ тўлашга унодовчи қарорни бекор қилиб, адолатли президентлик сайловларини ўтказишни талаб қилишган.

Акцияга одамларни белорус сиёсий тутқун Николай Статкевич ундаган. У ҳукуматни митинг ўтказилиши борасида билдирмаган, бошқа муҳолифатчиларнинг мурожаатлари эса қабул қилинмаган.

Статкевичнинг ўзи юиришда иштирок этмаган, унинг қаерда экани ҳозирги кунгача номаълум.

Акция бошланишидан аввал милиция энг катта кўчалардан бири бўлган Мустақиллик проспектини ва бир қанча метро станцияларини тўсиб қўйган.

Акция бошланишидан икки соат ўтгандан кейин ҳуқуқ тартибот органлари ҳужжатларни текшириш баҳонаси билан юзлаган митингчини ва ўнлаган журналистларни ушлаб кетган.

Белорусда рўйхатдан ўтишдан воз кечган “Весна” ҳуқуқни ҳимоя қилиш марказининг хабар қилишича, норозилик намойишида 700га яқин одамни қўлга олишган. Мазкур ташкилотнинг идорасида полиция халқаро экспертлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларидан иборат 57кишини қўлаг олиб, уларнинг барини кейинчалик қўйиб юборган.

«Текинхўрлик солиғи»

Сўнги ойларда Белорусда “текинхўрлик солиғи”га қарши митинглар ўтиб келмоқда. Белоруснинг президенти Александр Лукашенко 2015 йилнинг апрелидаги ижтимоий боқимандаликка қарши декретга қўл қўйган эди.

Фапмонга кўра ярим йил ичида ишламаган барча фуқаролар йилига бир марта солиқ тўлаши керак. Солиқинг миқдори таҳминан 200 еврони ташкил қилади.

Бироқ Беларуснинг яшовчилари янги киргизилган қоидага рози бўлмаган. Бу ишга лаёқатли фуқароларнинг саккиз фоизига таъсир этган.

Улар кўплаган митингларга чиқишиб, солиқни бекор қилинишини талаб қилишган.

Йирик митингларда намойишчилар агарда ёрлиқ бекор қилинмаса, президент Лукашенконинг хизматдан кетишини талаб қилишга тайёр эканини билдиришган.

Ўшнада Белоруснинг президенти мамлакатда явин йиллар ичида “боқимандалардан солиқ олинмалигини” ваъда қилган.

Лукашенконинг фикрига кўра, бу ёрлиқ “маънавий, ғоявий декрет” бўлиб ҳисобланади.

«Давлат бу ердан йирик миқдорда маблағ ҳам олмайди. Бу декретнинг мақсади  — ким ишлай олса ва ишлаши керак бўлса, шуларни ишлашга мажбурлаш. Бу асосийси», — деган у.

Муаллиф: Бегимай Исаева
Сурат: Associated Press