«Боинг-747»нинг қулаши: учувчилар иккинчи доирага жуда ҳам кеч чиқишган

736

Халқаро авиация комитети (ХАК) Бишкекдаги “Манас” аэропортининг ёнида жорий йилнинг январида «Боинг-747»нинг қулаши ҳақида илк ҳисоботини эълон қилди. Ундан маълум бўлишича, учувчилар баландлик етарсиз бўлиб қолганига қарамай иккинчи доирага учиб чиқишга харакат қилишган.

Ҳозирча бу авиахалокатнинг сабаби қатори айтилмаган бўлсада, ХАКнинг ҳисоботи юк ташувчи  «Боинг-747»нинг учувчилари жуда паст учиб бораётиб иккинчи доирага чиқишганини, шу боис уларнинг самолёти аэропортнинг ғарбий тарафидаги Дача-СУ қишлоғига қулаб тушганини тасдиқлайди.

Учувчилар самолётни хавфсиз қўндиришга кўзлари етмаса ҳам иккинчи доирага чиқишган: бундай ҳолатда улар самолётни баландлатиб, айланиб келиб қайта қўнишга харкат қилишади.

Турк «Боинг»ининг учувчилари шу амалга риоя қилишган, лекин ХАКнинг илк ҳисоботида айтилганидек, улар қалин туман боис аэропортнинг ердаги белгиларини кўрмай қолишган.

Бундай вазиятларда «Боинг-747»ларни қўндириш қоидаларига кўра учувчилар агарда ҳаво кемаси 100 футдан (30 метрдан) паст бораётган бўлса қўниш тўғрисидаги қарорни ўзгартира олмасди.

Лекин учувчилар ўз қарорини 58 фут (17 метр) баландликда ўзгартиришган, бу эса самолётнинг қайта баландликка кўтарилиши учун етарсиз бўлган.

Иккинчи диорага чиқишга харакат қилгандан кейин 3,5 секунддан сўнг самолёт ерга теккан.

Ҳалокат натижасида тўрт кишидан иборат экипажнинг бари ва дача қишлоғининг 35 турғуни халок бўлган.

Қишлоқ жуда ҳам яқин

Ўз ҳисоботида ХАК “Манас” аэропортининг ёнида аҳоли пункти жойлашганига аллоҳида эътибор қаратди.

ХАК “Манас” аэропортининг маъмуриятига “аэропорт майдонининг шундоққина ёнида бино қуриш қанчалик тўғри эканини ўйлаб кўришни” маслаҳат берди.

ХАК халокатнинг ҳужжатларини, бортдаги ва ердаги назорат жиҳозларининг ёзувларини ўрганишда давом этади.

Самолётнинг бортнинг компьютер бошқарув блоги АҚШнинг Транспорт хавфсизлиги бўйича миллий комитетига тадқиқот ишлари учун етказилди.

Мазкур ишлар якунлангандан кейин текширувнинг натижаси бўйича хулоса ҳисоботи чиқарилади, лекин унинг қачон эълон қилиниши номаълум.

Муаллиф: Айдай Эркебаева