«Бир сафар мени олиб қочиб кетишти…» Алиянинг воқеаси

757

Алияни ва унинг синглисини бир сафар кафеда олиб қочишга ҳаракат қилишган  — «Бир сафар мени олиб қочиб кетишди…» туркумидан яна бир боб. Бу лавҳаларда қизлар уларни турмуш қуриш учун олиб қочишгани ва кўнгилсиз никоҳ нимага олиб келишини айтиб беришади.

Лойиҳа муаллифи ва суратчи: Татьяна Зеленская. Монтаж ва анимация: Егор Танков. Ҳикоя муаллиф номидан айтилади.

Алияни олиб қочишга ҳаракат қилишганда у 19 ёшда эди.

Бу воқеа кафеда бўлган. У синглиси ва уч йигит билан ўтириб, уларнинг бири Алияни олиб қочмоқчилигини билдирган.

У кўринишидан ювошдек туюлади, лекин менга бу унинг мулойимлиги, камтарлигининг эмас, руҳан кучли эканлигини кўрсатиб тургандек туюлди. Йиғлаб, қўрқиб кетиш ўрнига Алия у билан айтишишга қарор қилган — менимча йигитларни унинг «тарбиясизлиги» эмас (у болаларга ароқ олиб келишни буюрган), дадиллиги қўрқитган кўринади. Улар қизни осонгина таслим бўлмаслигини тушунишган.

Синглиси билан эса бари аксинча бўлган. Ҳаётда у қувноқ, фаол, бироқ вазият кескинлашиши билан у жим бўлиб ўтириб қолган. Йигитлар Алиянинг ўрнига синглисини олиб қочиш мумкинлигини тушунишганда унинг юраги тушиб қолган.

Вазиятни қайта Алиянинг катъиятлилиги сақлаб қолган. У синглиси аллақачон унаштирилиб, тўй яқинлашиб қолганига йигитларни ишонтирган.

Бу воқеанинг охири яхшилик билан тугайди. Алия ҳаётда ўз йўлини топди. У бахтли — менимча унинг йўли бошқа, айрим қизларга намуна бўлиши керак. Албатта, қизнинг қатъиятлилиги ҳар бир олиб қочадиган йигитдан сақлайвермайди, бироқ доим қарши зарба бериш мумкинлигини унутмаслик керак.

Олиб қочиш

Ҳар куни ўлка бўйича 10дан 30гача қиз олиб қочишга дуч келади. Ҳақиқатчи институтининг расмий маълумотига кўра, ҳар йили Қирғизистонда 8000 қиз олиб қочилиб, уларнинг 20 фоизи олиб қочган йигит билан турмуш қуришдан бош тортишади.

Оила қуриш учун қиз олиб қочиш 2012-йилнинг декабридан бошлаб жиноий иш бўлиб қолган. Шундан бери қиз олиб қочиш учун 7 йилга озодликдан маҳрум қилиш қаралган. Бироқ шундан бери умумий 2015-йили атиги 25 жиноий иш қўзғалган.

Аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича экспертлар қизларнинг «янги» оилаларда қолишининг асосий сабаби — катталарнинг босими деб ҳисоблашади.