Бош прокуратура президент Алмазбек Атамбаевнинг маънавий зарарига компенсация қатори «Заноза» нашрининг ҳамасосчиси Наринбек Идиновдан ва таҳририятнинг ўзидан умумий олти миллион сом ундириб беришни талаб қилмоқда. Даъвога президентнинг ҳайрия фаолияти тўғрисида Идиновнинг 2015-йили чиққан материали сабаб бўлди.
«Заноза» нашрининг ва унинг тенг ташкилотчиси Наринбек Идиновдан (Нарин Айип) Бош прокуратура президентнинг ор-номусига доғ туширгани учун уч миллион сомдан ундириб беришни илтимос қилди. Суд текшируви тугагунча Идиновнинг мулкини — унинг хонадонини — ҳибс қилди.
13-мартдаги даъво аризани Октябрь район судига бош прокурор Индира Жолдубаева берди. Бунга Идиновнинг «Заноза» сайтида 2015-йилнинг 22-октябрида чиққан мақоласи сабаб бўлган.
Мақола «Президент берган миллионлар: ҳақиқатда банкет кимнинг ҳисобидан?» деб аталади. Унда президентнинг ҳайрия ишлари: вафот этган маданият арбобларининг оилаларига, ҳудудий театрларга ва ижтимоий муассасаларга у қачон, қанча пул бергани тўғрисида гап бўлади.
«Масалан, қайсидир жамоат арбоби вафот этса, президент унга 100 минг сом беради. Асосийси у миллионлаб берган, мақола шу тўғрисида бўлган. Унда "бу иш билан нима учун Маданият министрлиги ёки ижтимоий ривожлантириш министрлиги эмас, президент шуғулланмоқда? Президентда шунча пул қаердан келган?" деб савол берилган», — деб тушунтирди Kloop.kg билан бўлган суҳбатда Идинов.
Идиновнинг сўзларига кўра, у даъвонинг натижаси қандай бўлишини айтолмайди.
«Бироқ президент маслаҳатчиси [Фарид Ниязов] берган интервьюларга ва президент ўзи 15-мартда қилган билдирувига кўра, уларнинг сўзлаган сўзини судларга мазкур иш бўйича берилган кўрсатмалар қатори баҳоласа бўлади», — деди у.
Бу пулларнинг ҳаммаси икки фонддан, Президентнинг заҳира фондидан ва ижитимоий ҳимоя ва қўллаш бўйича президент фондидан ажратилган.
Даъво аризасида Идиновнинг мақоласи — «президент жиноят қилиб, пул ўғирлагани тўғрисида ўйлашга туртки бўладиган, текширилмаган маълумотни тарқатишнинг мисоли» эканлиги айтилади.
«Ўйларнинг турличалигини ва фикр билдириш эркинлигини айрим одамлар ўзбошимчалик деб тушунишади. Фуқаролик вазифасини ва ҳуқуқларини ёки қонун ҳимоя қилган манфаатларни ҳимоя қилишга ҳаракат қилмай, фақат бошқа одамларга зарар келтириб, бу орқали ўз нафсини қондириш учун бу одамлар давлат раҳбарининг ор-номусига тегишиб, уни номини ёмонга чиқарган, ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатишмоқда», — деб ёзилади даъво аризасида.
Суд мажлиси 25-мартда Октябрь район судида бўлди.
Нашриётга қарши даъво аризалари
Бу вақтгача бош прокуратура президентнинг шаънига боғлиқ «Заноза» нашрига қарши яна икки даъво аризасини берган.
Биринчи даъво аризасига Омурбек Текебаев билан собиқ президент Курманбек Бакиев Кипрда учрашган эмиш деган Туркиянинг «Haberler» нашрининг таржимаси сабаб бўлган. Нашр Текебаевдан ҳам озоҳ олиб, у Бакиев билан учрашганини инкор қилган. Бош прокуратура нашрнинг «текширилмаган маълумотни бир томонлама ёритган» деб айблаган.
Иккинчи даъво аризага муҳолифатчи «Ата Мекен» партияси юристларининг матбуот йиғинида айтилган маълумотларини чиқариши сабаб бўлган.
Бош прокуратура нашриётни 2017-йилнинг 16-январида «Манас» ҳаво майдонининг яқинида қулаган «Боинг-747» самолётидаги юк президент Атамбаевга ва унинг оиласига тегишли экан деб 1-мартдаги матбуот йиғинида айтишган «Ата Мекен» юристларининг билдирувини чиқаргани учун айблаган.
Айблаш бу икки даъво бўйича нашрдан президентнинг руҳий томондан зиёнини компенсацияси қатори 3 миллион сом ундириб беришни илтимос қилган.
«Заноза» президент билан судлашган ягона нашриёт эмас. Шунингдек, даъво билан прокуратура «Азаттык»қа қарши ҳам ариза берган.
Нашрлар даъволарни асоссиз деб ҳисоблашади, сабаби улар маълумот манбаалари айтганларни сўзма-сўз беришган.
«Журналистлар "Ата Мекен" юристларининг 1-мартда айтган сўзини ёки Текебаев Кипрдан келгандан кейинги фикрларини ёритаётганда, биз уларнинг атганларини ана шундай берганмиз. Ҳукумат жавоб бераётганда журналистлар уларнинг айтганларини ёзишди», — деди Идинов.
Нашрга нисбатан Атамбаевнинг танқиди
Президент Алмазбек Атамбаев 15-мартда беш ўлканинг элчиларига ишонч ёрлиқларини топшираётиб, нашрнинг ўзини ва унинг тенг ташўкилотчиси Идиновни танқид қилган. У ҳақиқий журналистлар маълумотни чиқаришда олдин текшириш кераклигини айтган.
У Идиновни «ночор» журналист деб, уни ўлка устидан кулаётган киши қатори айблади.
«Айрим чирик сиёсатчилар, журналистлар — Замира Сидикова, Бегали Наргозуев, Наринбек Идинов — сўз эркинлигини ҳимоя қиламиз, қирғиз журналистларини ҳимоя қиламиз деб жар солиб, махсус ташкилот тузиб, юртимизни дунёга кулги қилмоқда. Булар ўзи ким?» — деди президент.
Атамбаев «Заноза» унинг фаолиятини «ва бутун ўлкани бир неча йилдан бери ёмон отли қилаётган» нашр эканлигини билдирди.
«“Заноза” ҳам чет ўлкалик ҳомийлардан грантлар олиб туради. Шунинг учун уларни ҳимоя қилганлар даъво аризасининг пули жуда ҳам ортиб кетди деб ёлғондан хафа бўлишмасин», — деди президент.
Муаллиф: Метин Жумагулов