Суд Атамбаевга нисбатан айтилган айблов учун "Ата Мекен" юристининг мулкини ҳибс қилди

591

Октябрь район суди муҳолифатдаги “Ата Мекен” партиясининг юристи Таалайкул Токтакунованинг мулкини ҳибс қилди. У Туркиянинг махсус хизматидан олингани айтилган ҳужжатга таяниб 1 мартдаги матбуот йиғинида 2017 йилнинг 16 январида қулаган самолётдаги юк президент Алмазбек Атамбаев ва унинг турмуш ўртоғига тегишли бўлганини айтган.

Октябрь район суди 16 мартда президентнинг шаънини ҳимоя қилиш бўйича ишнинг иштирокчилари билан суҳбатлашди.

Жавобгар қатори учрашувга “Заноза ва “Азаттык” интернет-нашрларининг медиа- вакиллари ҳамда “Ата Мекен” партиясининг юристлари қатнашишди.

Судья жавобгарларнинг мулкини ҳибсга олди.

«Суднинг бу ажримида менинг мулкимгина ҳибс қилинди. Кўчмас мулк ва атомобиллар аллоҳида ҳисобга олинмоқда. Бошқа жавобгарларга нисбатан бутун мулки қамоққа олинсин деб кўрсатилган», — деб билдирди Токтакунова.

Унинг айтишича, прокуратура компенсауия ундириш тўғрисида муднинг қарори бажарилмай қолишидан қўрқиб, мулкни шу сабабдан ҳибс қилган.

«Суд қандай қарор қабул қилишини баримиз ҳам тушуниб турсак керак. Шунинг учун мулкни қамоққа олишяпти. Ўша мулкни сотиш ортидан 23 миллион сом олишни кўзлашаяпти шекилли», — дейди у.

Иш Бишкек шаҳар судига ўтказиб берилди.

2017 йилнинг март ойининг бошида Бош прокуратура “Ата Мекен” партияси адвокатларининг 1 мартдаги матбуот анжуманини ёритишгани учун  “Азаттык” ва “Заноза”га қарши даъво аризасини берган.

У ерда юристлар муҳолифатчи Текебаев 2017 йилнинг 16 январида “Манас” аэропортининг яқинида қулаган Туркия  “Боинг”ининг юки тўғрисида текширув ўтказгани учун қамоққа олинганини билдиршган.

Улар Туркиянинг махсус хизматидан олингани айтилган ҳужжатларга таяниб, самолётдаги юк Атамбаевга ва унинг аёлига тегишли бўлганини билдиришган.

Матбуот йиғинидан кейин Миллий хавсизлик бўйича комитет юристларнинг айбловини “бўлмаган гап” деб, Туркиянинг элчиси эса ташқи ишлар минстри билан бўлган учрашувда “Ата Мекен”нинг юристлари кўрсатган ҳужжатнинг “сохта” эканини айтган.

Прокуратура «Азаттык» ва «Ата Мекен»нинг юристларидан ўн миллион сомдан, “Заноза”дан уч миллион сом ундириб беришни талаб қилган.

Муаллиф: Регина Им