"Ата Мекен"нинг юристлари президентга қарши 120 миллион сомлик иккинчи даъво аризасини беришди

647

«Ата Мекен» партиясининг юристлари президент Алмазбек Атамбаевни иккинчи бор судга беришди. Даъво аризасининг сабаби  — партиянинг уч депутатини улар 2010 йили “Мегаком” алоқа операторининг акцияларини сотиб юборишга харакат қилишган деган айблов.

Kloop.kgга юрист Таалайгул Токтакунова билдиришича, даъво аризаси Биринси май район судига жўнатилди. Даъво аризасига президент алмазбек Атамбаев депутатлар Омурбек Текебаевни, Аида Саляновани ва Алмамбет Шикмаматовни “Мегом” алоқа операторини акцияларининг бир қисмини сотиб юборишга алоқадор деб айблагани сабаб бўлди.

«Ата Мекен»нинг юристлари президентнинг баёнотини бўхтон деб баҳолашди.

«Биз буни фракция етакчисининг ва икки депутатнинг шаънига доғ туширувчи бўхтон билдирув қатори баҳолаймиз. Маънавий зарар 120 миллион сомга баҳоланди», — деди партиянинг юристи Азиз Канатбек.

Партиянинг юристлари «МХДКнинг раиси давлат раҳбарига берган хужжатлар сохта» деб ҳисоблашади.

«Биз траст ҳужжатларнинг йўқлигини тасдиқловчи қоғозларни кўрсатганмиз. Бироқ афсуски шу кунгача бу ҳақда ҳаммаси индамай келишмоқда. Шунинг учун биз [судга] мурожаат тўғрисида қарор қабул қилдик », – деди Токтакунова.

2016 йилнинг ноябрида МХДК Белиз давлатидан ҳужжатларни олганини, улар «Мегаком»нинг акцияларини сотишга мазкур уч депутатнинг манфаатдор бўлганини исботлашини билдирган.

Текебаев ўзи у ҳужжатларни «сохта» деб атаган. Унинг айтишича, бу ҳужжатлар унга ва бошқа муҳолифатчи сиёсатчиларга босим кўрсатиш учун қўлланилмоқда.

Президентга қарши биринчи даъво аризасини партиянинг юристлари 9 мартда беришган. Даъво аризасига 6 мартда давлат мукофотларини топшириш тадбирида президентнинг қилган баёноти сабаб бўлган. Ўшанда Атамбаев парятини “сассиқ”, Омурбек Ткебаевни эса “мародёр” деб атагани юристларни норози қилган.

Атамбаев ва Текебаевнинг қарама-қаршилиги

Президент Текебаев билан қарама-қаршиликлар вақтида унинг партиясини ҳам, ўзини ҳам танқид қилиб келган. Бу келишмовчилик Атамбаев ва унинг маъмурияти Конституцияга киргизиш таклиф қилинган тузатишларни “Ата Мекен”нинг етакчиси ва унинг тарафдорлари танқид қилишганда бошланган. Тузатишлар 2016 йилнинг 11 декабрида референдумда қабул қилинган.

Текебаев Атамбаевнинг мулки ҳақида маълумотни ўрганиб, эълон қила бошлаган. Шунингдек Текебаев мартда президентга қарши импичмент жараёнини бошламоқчи бўлган.

Муҳолифатчи хизмат сафаридан қайтиб келаётганда, “Манас” аэропортида 26 февралга ўтар кечаси қўлга олинган.  У Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетига етказилган.

Ундан бир кун олдин унга қарши россиялик тадбиркор Леонид Маевскийнинг билдируви сабабли “Коррупция” ва “Товламачилик” моддалари бўйича жиноят иши қўзғалган.

Маевский «Мегаком» алоқа операторини бошқаришга шароит тузиб бериш учун Текебаевга 2010 йили пора берганини билдирган.

Сиёсатчининг тарафдорлари Текебаевни бўшатишни талаб қилиб норозилик акциясига чиқишган. Бироқ муҳолифатнинг митингига қарамай, суд сиёсатчини икки ойга қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарган.

Муаллиф: Метин Жумагулов