ФҲМ: Майлуу-Сууда ер кўчки жила бошлади, олти уйнинг яшовчилари эвакуацияланди

692

Жалолобод вилоятининг Майлуу-Суу шаҳри яқинидаги уйларнинг яшовчилари эвакуация қилиниб, энди кузатув олиб борилмоқда.

Фавқулотда ҳолатлар минстрлигининг матбуот хизмати 15 мартда эрта билан Сари-Бээ қишлоиғда 700-800 минг куб метр кўламдаги ер кўчки жила бошлаганини билдирди. Ер кўчки олти уйдан бир-икки метр оралиққа келиб тўхтаб қолди. У ерда яшаганлар хавфсиз ерга чиқарилди.

Шунингдек Кўприк-Боши участкасида ҳам кўлами 300-400 минг куб метр ер кўчки жила бошлади. Воқеа бўлган ерга ФҲМнинг қошидаги департаментнинг гуруҳи борди.

Майлуу-Суу шаҳрининг биринчи вице-мэри Замирбек Расулов воқеа жойига комиссия билан келди. У Kloop.kg билан бўлган интервьюда ваҳимага ўрин йўқ эканини билдирди.

«Кўчкининг харкати сезилиб турибди. Биз маҳаллий аҳолини вақтинча чиқариб туришга қарорга қилдик, ер кўчкини назорат қлишмоқда. Ер кўчки уйларга зарар келтиради деган хавф йўқ», — деди у.

Унинг айтишича, ер кўчки оз-оздан тушаяпти ва назоратдан кейин ФҲМ ходимлари кейинги харкатлар тўғрисида қарорга келишади.

Фуқаролик мудофаа бўйича комиссия аҳоли билан тушунтириш ишларини олиб бормоқда.

Майлуу-Суу — Қирғизистонда “қолдиқлар”, бошқача айтганда уран рудасининг ишловидан қолган қолдиқларнинг радиоактив “қабристон” жойлашган етти ернинг бири.

Зарарли қолдиқларни кўп ҳолларда сел ва тошқинлар ювиб кетиб туради. Улар кўпроқ ёғингарчилик мавсумида хавфли бўлади.

Муаллиф: Эльвира Муратова