Текебаевнинг адвокатлари Бишкек мэрига 1 миллион сом тўлашга қарши арзланишди

561

Муҳолифатчи Омурбек Текебаевнинг юристлари уни Бишкекнинг мэри Албек Ибраимовга 1 миллион сом тўлаб бериш мажбуриятини юклаган Биринчи май район судининг қарорига қарши шикоят қилишди. Мэр шаънини ҳимоя қилиш моддаси бўйича Текебаевни судга берган.

«Ата-Мекен» партиясининг етакчиси Омурбек Текебаевнинг адвокатлари Биринчи май район судининг қарорига қарши норозилик билдирди. Бундан бир кун аввал, 13 мартда, суд Текебаевни Бишкек мэрига товон пули қатори 1 миллион сом тўлаб бери мажбуриятини юклаган.

Иш Бишкек шаҳар судида кўрилади. Иш кўриладиган вақт ҳозирча номаълум.

Аввалги қарорни суд Текебаевнинг юристлар йўқ вақтда қабул қилган. Муҳолифатчининг адвокати Таалайкул Токтакунованинг айтишича, суд жавобгар тарафнинг далилларини ҳукм чиқарилишидан олдин тинглаши керак бўлган. Бироқ судья Текебаевни йиғинга қатнаштириш ҳақидаги илтимос қаноатлантирилмаган. Норозилик сифатида юристлар йиғин залидан чиқиб кетишган.

Суд қарор қонуннинг асосида чиқарилган деб ҳисоблайди, чунки адвокатларда ишончнома борва улар муҳолифатчининг позициясини билдира олишади, Текебаевни эса йиғинга қатнаштириш шарт бўлмаган.

Президент Алмазбек Атамбаев ва Бишкекнинг мэри Албек Ибраимов. Сурат: Султан Досалиев

Бу иш бўйича суд процесси 2016 йилнинг ноябридан бери давом этиб келган. Мэр Ибраимов Текебаевнинг айтганлари унинг ишбилармонлик обрўсига зарар етказди деб ҳисоблаганидан депутатга қарши даъво аризаси берган.

Текебаев Бишкекнинг мэри бўлиб тайинланиши учун Ибраимов Кой-Таш қишлоғидаги ерни президент Алмазбек Атамбаевга берганини айтиб келган.

Муҳолифатчи шунингдек Ибраимов «Манас» аэропортининг директор кенгашининг етакчиси бўлиб турганда бортдаги озилантириш цехини қиммат баҳода сотиб олганини ҳам айтган.

2016 йилнинг октябрида Бош прокуратура бу маълумотни текшириб, ҳеч қандай қонун бузарлик топмаган. Ерни олиш-сотиш келишими қонунуий тузилган, бортдаги озиқлантириш цехининг баҳсои ошиб кетгани тўғрисидаги далиллар ҳам тасдиқланмаган.

Муаллиф: Метин Жумагулов