Бишкекда йўлларни қайта қуриш бошланди. Ишнинг боришида 92 кўча ва 10 кўприкнинг таъмирлаш режалаштирилмоқда. Мэрия таъмир ишларининг барини бу йил ёзда якунлашга ваъда бермоқда.
Пойтахтнинг 11 кўчаси тубдан таъмирланади:
- Достоевский кўчаси (Ахунбаев кўчасидан Анкара кўчасига қадар);
- Колбаев кўчаси (Лермонтов кўчасидан Ауэзов кўчасига қадар);
- Саадаев кўчаси(Тоголок Молдо кўчасидан Орозбеков кўчасига қадар);
- Шербаков кўчаси (Ганди кўчасидан Баки кўчасига қадар);
- Профсоюз кўчаси (Фучик кўчасидан Кустанай кўчасига қадар);
- Гагарин кўчаси (Тагай Бий кўчасидан Айбийке кўчасига қадар);
- Лущихин кўчаси (Фрунзе кўчасидан Аликулов кўчасига қадар);
- Жамгирчинов кўчаси (Интергельпо кўчасидан Садигалиев кўчасига қадар);
- Медеров кўчаси (Панфилов кўчасидан Токтоналиев кўчасига қадар);
- Иманалиев кўчаси (Түштүк магистралдан Абдрахманов кўчасига қадар);
- Токомбаев кўчаси (Токомбаев кўчасининг давомидан 12-кичик райондан бошлаб Шабдан Баатир кўчасига қадар).
Таъмир ишлари давомида Медеров кўчаси Токтоналиев кўчаси билан қўшилади. Лущихин кўчаси Барпи Аликулов кўчасига чиқади. Шунингдек янги тротуарлар қурилиб, суғориш ариқлари ўрнатилади. Таъмирланган кўчаларнинг умумий узунлиги 98 километрни ташкил қилади.
49 кўча ва 10 куприкнинг таъмирланиши тўрт миллиард сомдан ортиқ грант ажратиб берган Хитой ҳукумати тарафидан молиялаштирилади. Қолган кўчаларнинг таъмирланишига шаҳар бюджетидан пул сарфланади.
Мэриянинг матбуот хизмати бу йил Бишкекнинг барча тўрт районида жами 92 йўл ва 10 куприк таъмирланишини билдирди.
Биринчи май районида 23 кўча, Ленинг районида 27 кўча, Октябрь ва Сверлов районларининг ҳар бирида 21 кўча таъмирланади. Таъмир ишларининг бари бу йил ёзда якунланиши режалаштирилмоқда.
Муаллиф: Алина Пак