Депутатлар ҳайвонларни отишни таъқиқлаш таклифини рад этишди

707

Депутатлар “Овчиликни тақиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини қўллашмади. Улар бу билан давлат моддий зиён кўриб, браконьерларни пайдо қилади деб ҳисоблашади.

56 киши мораторийга қарши чиқиб, уни 52 депутат қўллади.

Шундай қилиб парламент овчиликни тақиқлашни инкор қилишди. Қонун лойиҳасининг муаллифлари ҳайвонларни отишга 2030 йилгача тақиқ солишни кўзлашган.

Депутат Кожобек Риспаев овчиликка мораторий эълон қилишга қарши чиқди.

Қонун лойиҳасига қарши чиққанлар овчиликни тақиқлаш мамлакатдаги браконьерлик муаммосини хал қилмай, аксинча масалани қийинлаштиради деб ҳисоблашади.

«Мораторий билан биз ҳеч нарсага эришмаймиз. Чекловларга эҳтиётлик билан муомила қилиш керак. Тақиқламасдан, назоратни кучайтириш керак», — деди ҚСДПнинг депутати Кожобек Риспаев.

Парламентдагилар овчиликка лицензия сотиш мамлакат бюджетига муҳим ҳисса қўшади деб ҳисоблашади.

Овчи отган архари билан мақтанмоқда. Қирғизистон. Сурат: guns.allzip.org.

Қизил китобга кирган айрим хаёвонларни отишга лицензиянинг нархи 400 минг сомдан ортади. Масалан архар овлашнинг нархи 450 минг сом туради.

Ҳар йили мамлакат архар отишга 70 лицензия ажратади. Табиий ресурсларни тежамл ишлатиш департаментининг маълумотига кўра, архар отишга бўлинган 70 лицензиянинг бари сотилади. Ундан тушган маблағ 26 миллион 550 минг сомни ташкил қилади.

Депутатлар мазкур қонунни қабул қилиш овчилик хўжалигининг ёпилишига олиб келар эди дед ҳисоблашади.

Қонун лойиҳаси ўлкадаги ҳайвонларнинг турлилигини ортириш учун ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳасини асословчи маълумотга охирги йиллари ёввойи ҳайвонларнинг сони бир қанчага озайиб кетгани, айрим турлари эса деярлик йўқолиб бораётгани айтилади.

Депутат Эмил Токтошев — қонун лойиҳасининг ташаббусчиларидан бири

Овчиликни тақиқлашнинг ташаббусчиларидан бири, “Ата Мекен” фракциясининг депутати Эмил Токтошев Kloop.kgга берган интервьюсида шу каби қонун лойиҳасини қайта ишлаб чиқишни кўзлаётганини айтди.

«Биз тез орада шунга ўхшаш қонун лойиҳасининг иккинчи вариантини ўйлаб топишни режалаштиряпмиз. Халқ билан учрашиб, мазкур қонунга қарши чиққан депутатлар билан ҳам муҳокама қиламиз», — деди у.

Эколог Дмитрий Ветошкин қонун лойиҳасига қарши чиққанларга қўшилмайди

Эколог Дмитрий Ветошкин Kloop.kgга ҳозир Қирғизистон “табиатга шафқатсизларча муомала қилаётганини”, чунки одамлар нон топиб ейиш учун эмас, кўнгил чоиш учун овчиликка чиқишаётганини айтди.

«Кўнгил очиш учун овчилик табиатга салбий таъсирини кўрсатади. У ҳайвонларнинг генофонини бузади. Чунки мақтаниш учун энг йирик, энг чиройли, асл зот ҳайвонлар отилади», — деди у.

Унинг айтишича, ҳайвонларнинг сонини тартибга солиб туриш учун овчилик зарур деган баҳона тўғри эмас.

«Мен овчиликка қаршиман, мен мораторийни қўллайман. […] Овчиликдан тушган маблағ хайвонларнинг турини сақлаб қолиш сарфланади деган фикрнинг бари — уйдирма. Ҳайвонларни отиб, ундан пул олиб, яна қайта у пулга ҳайвонларни қўллаш — тишингни оқартириш учун бўйрагингни сотиш билан баробар», — деди у.

Муаллифлар: Мадина Машанло, Азамат Каработоев