Михайлов: «ТИМ менга рўйхатга ўтиш режимини бузганим учун мамлакатга киришим тақиқланганини билдирди»

644

Қирғизистоннинг Ташқи ишлар минстрлиги Қирғизистондан Россиянинг «Регнум» нашрининг бош редактори Григорий Михайловни чиқариб юбориш ҳақида Россия элчилигининг нотасига жавоб берди. Журналистнинг айтишича, унинг рўйхатдан ўтиш муддати ўтиб кетганлигидан ва журналистлик аккредитацияси йўқ бўлганлигидан унга ўлкага кириш тақиқланган.

Михайлов «Спутник» нашрига берган интервьюсида, унга Қирғизистонга киришга нима учун тақиқ қўйилганини айтиб берди.

«Министрлик мен рўйхатдан ўтиш муддатини ўтказиб юбориб, журналистлик аккредитациям йўқ бўлганидан қонун бузганимни, шу сабабдан менинг мамлакатга киришимга тақиқ қўйилганини билдирди», — деди Михайлов.

Россия элчилиги ҳозирча Михайлонинг чиқарилиши бўйича маълумотни ошкор қилмаган.

«Биз Ташқи ишлар минстрлигидан жавоб тариқасидаги нотани олдик, бироқ у нотанинг мазмунини мен сизга айтиб беролмайман. Ҳозирча биз уни Григорий Михайловнинг ўзидан бошқа ҳеч кимга ошкор қилмаймиз. Михайлов ўзи тақиқ сабаблари ҳақида билади», — деди Қирғизистондаги Россия элчилигининг матбуот котиби Дарья Пахомова.

Қирғизистон ТИМи ҳам хали вазиятга изоҳ бермади.

Россиянинг Қирғизистондаги элчиси Андрей Крутько аввал Михайлов элчиликдаги консул рўйхатига турмаганлигидан ва дипломатия вакиллиги уюштиран тадбирларга келмагани сабабли депортация қилинганини билдирган.

«Демак биз у тўғрисидаги юридик жиҳатлардан бехабар бўлган эканмиз.[…] У Қирғизистон ТИМида ҳам, ҳукуматида ҳам аккредитациядан ўтмагани билинди. Шу сабабдан мен бундан ҳеч қандай сиёсатни кўрмаяпман. Қирғизистоннинг минглаган фуқаролари худди шундай низомни бузгани учун Россиядан чиқарилиб турилади, бу ерда ҳам айни шундай вазиятнинг кўриниши», — деди Крутько.

«Прецедент» компаниясининг юристи Эдил Эралиев Михайлов журналист бўлгани учун элчилик консуллигида рўйхатдан ўтиши керак бўлганини билдирди.

Мамлакатдан чиқариш

Журналист Григорий Михайловни Қозоғистонга ўзларини ИИМнинг 10-бош бошқармасининг ходимлари сифатида таништирган шахслар чиқариб юборишган. Улар унга Бишкекдаги Ғалаба майдонида юрган еридан ҳужжатини текширгани боришган.  .

Михайловнинг рўйхатдан ўтиш муддати ўтиб кетган. Қонун бўйича унга 10 минг сом жарима солиниши керак эди.

Бироқ Михайловнинг айтишича милиция ходимлари уни автомобилида «Ак-Жол» чегара пунктигача етказиб, янгиланган рўйхат билан қирғиз-қозоқ чегарасидан ўтиб келишни таклиф қилишган. Бироқ журналист қайта Қирғизистонга келмоқчи бўлганда унга мамлакатга кириши тақиқлангани айтилган. Унга ҳеч қандай ҳужжатлар кўрсатилмаган.

Журналистнинг фикрича, ҳуқуқ тартибот органларининг бу харакатлари унинг мақолалари билан алоқадор, чунки унинг Қирғизистондаги воқеаларга берган муносабатлари иқтидордаги ҳукуматга ёқмай қолган бўлиши мумкин. Ҳозир журналист Москвада.

Муаллифлар: Метин Жумагулов, Александра Титова