Атамбаевнинг собиқ ҳайдовчиси Икрамжан Илмиянов ҚСДПнинг депутати бўлиб қолиши мумкин

728

ҚСДПнинг парламентдаги депутати Узарбек Жилкибаев ҳукуматнинг Иссиқкўл вилоятидаги мухтор вакили бўлиб тайинланиб, аввалги хизмат ўрнидан кетди. Депутатлик ўрнига кейинги номзод Икрамжан Илмиянов — президент маъмурияти  раҳбарининг собиқ ўринбосари ва Алмазбек Атамбаевнинг собиқ ҳайдовчиси.

Жогорку Кенешдаги депутатлик ўрни социал-демократ Узарбек Жилкибаев янги хизматга ўтиши ортидан бўшади.

Депутат Узарбек Жилкибаев ҳукуматнинг Иссиқкўл вилоятидаги мухтор вакили бўлади

ҚСДПнинг котибияти партиянинг рўйзатибўйича депутатлик хизматига Икрамжан Илмиянов навбатда турганини билдирди.

Илмиянов ўз мансаб поғонасини Алмазбек Атамбаевга тегишли «Кыргызавтомаш» ишхонасида ҳайдовчи бўлиб бошлаган.

Шундан кейин 2009 йилга қдар ўша вақтда муҳолифатда юрган Атамбаевнинг ҳайдовчиси бўлиб ишлаган.

2009 йили Илмиянов олий иқтисод илмини олиб, Атамбаевга тегишли «Медиа Форум» компаниясида иқтисодчи бўлиб ишлай бошлаган.

2010 йилдаги революциядан кейин у Муваққат ҳукуматнинг премьер-министри ёрдамчиси бўлиб ишлаган — аўша вақтда ҳукумат раҳбарлигини Атамбаев эгаллаб турган эди.2011 йилдаги президентлик сайловидан кейин у президент аппарати етакчисининг биринчи ўринбосари бўлиб тайинланди.

У «Вечерний Бишкек» нашрини «рейдерлик йўли билан» тортиб олганлик даъволари сабабли 2015 йилнинг ёзида хизматини топширган. Илмиянов энг йирик медиа-холдингнинг хўяжинлари алмашинувига алоқадор эканини инкор қилиб келган  — у «асоссиз қоралашларга чидаш қийин бўлиб қолганини » айтган.

2015 йили Атамбаев Илмияновни ўзининг маслаҳатчиси қилиб тайинлаган. Бу хизматда Илмиянов 2016 йилнинг октябригача ишлаган. Унинг бу хизматдан кетишига расмий тарда бошқа ишга ўтгани сабаб бўлган.

Асхат Акибаев ҳукуматнинг Иссиқкўл вилоятидаги хизматидан кетмоқда. Сурат: Қирғизистон президентининг сайти

Илмиянов ҚСДП фракциясининг депутати Узарбек Жилкибаевнинг ўрнига келиши мумкин. Ўз навбатида Жилкибаев ҳукуматнинг Иссиқкўл вилоятидаги мухтор вакили Асхат Акибаевнинг ўрнига келади. Акибаев ўзи Иссиқкўл вилоятидаги мухтор вакили хизматидан ўз ихтиёри билан кетганини эълон қилди.

Муаллиф: Метин Жумагулов