Майлуу-Суудаги ер кўчки яна жилиб бормоқда. 10 оилани эвакуациялаш режаланмоқда

833

Жалолобод вилоятининг Майлуу-Суу шаҳридан узоқ бўлмаган  ердаги Сари-Бээ қишлоғида ер кўчки яна ҳам жилишда давом этмоқда. Ер чўкиб, айрим уйлар ҳавфли вазиятда турибди, ҳукумат 10 оилани эвакуацияламоқчи.

Ер кўчаётган жойга ФҲМ ходимлари ва Майлуу-Суу шаҳрининг ҳукумат вакиллари боришди. Тезкор чора кўриш гуруҳи 10 уйнинг яшовчиларини зудлик билан хавфсиз ерга кўчириш керак деган хулосага келди. Ҳозир ер кўчкидан жабрланганлар кўчирилувчи жой аниқланмоқда.

ФҲМнинг тезкор чора кўриш гуруҳининг раҳбари Мухамед Сваров Kloop.kg билан бўлган интерьюда шаҳар етакчилигига турғунларни кўчириш бўйича кўрсатма берилганини айтди.

Сурат: ФҲМ

«Улар аҳолини кўчиришга масъул. Одамлар қариндошлариникига кўчирилса керак », — деди Сваров.

2017 йилнинг 15 мартида эрта билан Сари-Бээ қишлоғида 1 750 000 куб метрлик ер кўчки юз бериб, ер бир метргача чўкди. Қишлоқнинг ғарбий томонидаетти уйга хавф туғилди.

Кўприк-Боши участкасида ҳам уч уйнинг остидаги тупроқ жилиб кетиш хавфида турибди.

Маҳаллий ҳукумат ер кўчки туфайли уран қолдиқларининг очилиш хавфи йўқлигини билдирди, чунки у қишлоқдан бир неча километрлик масофада жойлашган.

Сурат: ФҲМ

Майлуу-Суу — Қирғизистонда “қолдиқлар”, бошқача айтганда уран рудасининг ишловидан қолган қолдиқларнинг радиоактив “қабристон” жойлашган етти ернинг бири.

Зарарли қолдиқларни кўп ҳолларда сел ва тошқинлар ювиб кетиб туради. Улар кўпроқ ёғингарчилик мавсумида хавфли бўлади.

Муаллифлар: Нигина Мамадалиева, Алмир Алмамбетов