Бишкек: «Қуёшли балиқлар» фонтани қайта тиклана бошлади. Унинг ёнига сайлгоҳ қурилади

973

Бишкек мэрияси Токтогул ва Абдрахманов кўчаларининг кесилишидаги «Қуёшли балиқлар» фонтанини қайта тиклашни бошлади. Шаҳар раҳбарияти фонтан ёнига шаҳар яшовчилари ва меҳмонлари учун дам олиш жойи қуришни режалаштирмоқда.

Мэрия «Қуёшли балиқлар» фонтанини қайта тиклаб, унинг ёнидаги ерни кўкаламзорлаштирмоқда. Фонтан ёнига ўтиргичлар қўйилиб, тош тўшалади, буталар экилади.

Ҳозир «Зеленстрой» муниципал ишхонасининг ишчилари тротуар тахталарини қўйиш билан шуғулланишмоқда. Мэрия хабарига кўра, бу иш тўрт-беш кунда якунланиб, лойиҳа бўйича экиладиган дарахтлар экиб битилди.

«Бишкексвет» муниципал ишхонаси чироқларни ўрнатди. «Бишкекводканал» боғ-роғларни суғориш тизимини ўрнатиб берди.

Фонтанни таъмирлаш

«Қуёшли балиқлар» шаршарасини қайта тиклаш иши 34 йилдан бери биринчи марта 2016-йилнинг октябри ўртасида бошланган. Унда фонтан чиқиндилардангина тозаланган.

«Қуёшли балиқлар» фонтанининг муаллифи — рассом ва ҳайкалтарош Владимир Кругман.

Олдин бу такрорланмас архитектура асарини қайта тиклашга маблағ ажаратилмаган. Фонтан Қирғизистонга ҳайкалтарош иттифоқ вақтида олиб келган турли хил смальта билан безатилган. Ҳозир унинг айрим жойларидаги смальта тушиб қолиб, аввалги ҳолатига келтириш керак.

«Қуёшли балиқлар» фонтанини дизайнер ва ҳайкалтарош Владимир Кругман 1982-йили ясаган. У вақтда Рассомчилар бирлашмаси фонтаннинг муаллифига турли тўсиқлар қўйиб, молиялашни тўхтатишга ҳаракат қилган.

Ўлка раҳбарияти ҳам фонтаннинг «жуда очиқ» образини ёқтирмай, уни бузмоқчи бўлишиб, муаллифини эса «буржуазия турмушини акс эттирмоқда» деб айтишган.

Владимир Кругман.

Кейин Владимир Кругман Германияга кўчиб кетган. Ҳозир унинг ёши 80дан ўтган ва Фюрте шаҳрида яшайди.

Ўшда Владимир Кругман ясаган «Бахт қуши» панноси. Сурат: Азат Тороев.

Владимир Кругманнинг ишларини Бишкекда эмас, Ўшда ҳам кўриш мумкин – масалан кабутар тасвирланган рельеф-мозаика панноси бор. Унинг мозаикалари Иссиқ-кўлнинг жанубий соҳилидаги Покровка қишлоғининг ва Ўш вилоятидаги Ленин-Йўл қишлоғи уйларининг сиртини безаб туради.

Муаллиф: Метин Жумагулов