Бозор-Қўрғон: Текебаев тарафдорлари депутатни озодликка чиқишини талаб қилиб қайта митингга чиқишди

842

Жалолобод вилоятининг Бозор-қўрғон районининг Акман қишлоғида икки ойга қамоққа олинган Омурбек Текебаев билан Дуйшонкул Чотонов тарафдорларининг митинги ўтди. Митингдагилар сиёсатчиларни бўшатишни талаб қилишмоқда.

Алмамбет Шикмаматов

«Ата Мекен» фракциясининг депутати Алмамбет Шикмаматов «Азаттык»қа митингга 1000га яқин одам иштирок этганини билдирди.

Ички ишлар министрлигининг матбуот хизмати вакили Эрнис Осмонбаев Kloop.kgга митингга кўпи билан 300 киши чиққанини айтди.

Митингдагиларнинг асосий талаби аввалгидай — МХДҚнинг тергов изоляторида ўтирган Текебаев билан Чотоновни бўшатиш.

«Митингдагилар [Бишкек-Ўш] йўлини ёпишга ҳаракат қилишган, бироқ милиция ходимлари бунга йўл беришмаган», — деди Осмонбаев.

Бозор-Қўрғон райони ҳокими норозилик акциясидаги тартибга 100га яқин милиция ходимлари назорат қилганини айтди.

Сиёсатчиларни қўллаган митинглар сиёсатчини қўлга олиниши сабабли бошланган. Норозилик намойишлари икки қишлоқда — Текебаев туғилган Жалолобод ваилоятидаги Акман қишлоғида ва Чотонов туғилган Ўш вилоятининг Алайкуу қишлоғида бўлган.

Муҳолифатчи хизмат сафаридан қайтиб келганда «Манас» ҳаво майдонида 26-февралга ўтар кечаси қўлга олинган. Шундан бир кун аввал унга қарши россиялик тадбиркор Леонид Маевскийнинг билдирувига боғлиқ «Порахўрлик» ва «Товламачилик» моддалари бўйича жиноий иш қўзғалган.

Маевский «Мегаком» уяли операторини бошқаришга шароит тузиб бериш учун Текебаевга 2010-йили бир миллион доллар берганини билдирган.

Тергов версияси бўйича Чотонов бу келишувда ўртачи бўлган, у 26-февраль куни эрталаб қўлга олинган.

Қўлга олингандан кейин Текебаев билан Чотонов миллий хавфсизлик бўйича давлат қўўмитасига етказилган.

Сиёсатчиларнинг тарафдорлари дарров МХДҚнинг олдига норозилик акциясига чиқишган. Бироқ мухолифатчининг норозилигига қарамай, Биринчи май район Текебаев билан Чотоновни икки ойга қамоққа олган. Ҳозир муҳолифатчи МХДҚнинг тергов изоляторида ўтирибди.

Муаллиф: Метин Жумагулов