Қўшиқчи Салтанат Аширова Украинадаги «Голос»нинг кейинги босқичига ўтолмай қолди

603

Қирғизистонлик қўшиқчи Салтанат Аширова Украинадаги «Голос страны (Ўлка овози)» вокал кўрсатувининг кейинги босқичига ўтолмади. Уни лойиҳадан чиқиб кетишдан Жамала сақлаб қолганди, бироқ шундан сўнг у танловнинг бошқа иштирокчиси учун овоз берган.

Кўрсатувнинг биринчи босқичида лойиҳа иштирокчилари жуфт-жуфти билан чиқиб, иккиси бир композицияни ижро этишган. Қўшиқ ижросида Ашированинг жуфти Екатерина Еременко бўлган.

Аширова билан Еременко ўз маслаҳатчиси рэпер Потапнинг «Наверное, потому что» деган қўшиғини ижро этишган.

Асл нусҳасида бу композицияни украин гуруҳи Потапнинг «Время и стекло (Вақт ва ойна)» лойиҳасида ижро этган. Қўшиқ ижро этилгандан сўнг гуруҳ қўшиқчи қизларни қутлагани гул олиб чиқиб, улар композициянинг бир парчасини яна бир марта биргаликда ижро этишган.

Ҳакамлар гуруҳининг аъзоси, бастакор Сергей Бабкин ўз овозини юзини мато билан ёпиб чиққан Еременконинг ғалабаси учун берди. Бу унга сирли бўлиб кўриниб, у бу сирни охиригача сақлашни истади.

Олдин Ашированинг дастурда қолишига ёрдам бериб, уни ўз жамоасига олган Потап ҳам Еременконинг ғалабасини қўллади.

«Мен бастакор қатори сендан миннатдорман, Салтанат, бироқ мен Катянинг бундан кейин нима бўлишини кўргим келди. Шу сабабли бундан кейинги босқичларга Катя боради», — деди у. Аширова кўрсатувдан кетиши керак эди, бироқ уни Қирғизистондан борган қўшиқчини ортига қарамай тинглаш босқичида ўз жамоасига олмаган Жамала сақлаб қолган.

Ўз қарорини Жамала Салтанат лойиҳада қандай муваффақиятга эришиб келаётганини кўргани билан тушунтирган.

 

Танлов иштирокчиларининг яна бир жуфти чиққандан сўнг Жамала яна бир иштирокчи Иринани танлаб олди.

Кўрсатув қоидаларига кўра, танловнинг биргина иштирокчисини олиб қолишга рухсат берилади, шу сабабли Аширова лойиҳадан кетишга мажбур бўлди.

Аширова «Фэйсбук»даги ўз саҳифасида қўллаганларнинг барчасига миннатдорчилик билдирди. «Бир нарсани илтимос қиламан: дўстлар, тортишувга берилиб кетиб бу кўрсатувнинг реалити эканлигини унутманг. Кўп нарса парда ортида қолади. Бунчалик асабийлашишнинг кераги йўқ, эртага ҳам кун бор, муҳими нима бўлганда ҳам одам бўлиб қолиш», — деб ёзди у.

Аширова февралнинг охирида лойиҳа иштирокчиси бўлиб кирган. У «Fallin» номли қўшиқни ижро этиб, қарамай эшитиш босқичидан ўтган.

Аширова Потапнинг жамоасига Украинадан келган иштирокчилар Оксана Семченко ва Полина Руль билан бирга кирган.

Украинадаги «Голос страны» теледастури — қўшиқчилар рақобатлашадиган лойиҳа. У олти босқичдан иборат. Теледастурда ҳакам ва маслаҳатчи бўлиб қўшиқчи Тина Кароль, рэп-ижрочи Потап, бастакор Сергей Бабкин ва 2016-йилнинг Евродастурида ғолиб бўлган украин қўшиқчиси Жамала вазифани бажаришади.

Мазкур лойиҳа — профессионал ва турли жанрдаги қўшиқларни топишга йўналтирилган голландиянинг «The Voice of Holland» кўрсатувининг ўхшаш тури.

Шунингдек Россиянинг «Голос» телелойиҳасида қирғиз қўшиқчиси Кайрат Примбердиев ҳам иштирок этган. У финалчиларнинг қаторига қўшилиб, «Биринчи канал»даги «Голос» кўрсатувида 3-ўринни олиб, сўнгра Россия томон жўнаган.

Унинг мураббийи россиялик қўшиқчи, Еврокўрсатувининг 2006-йилдаги ғолиби Дима Билан бўлган.

Муаллиф: Александра Титова