Россия элчилиги ТИМдан Михайловни чиқариб юборилишининг сабабларини изоҳлаб беришни сўради

589

Қирғизистондаги Россия элчилиги ТИМга Россия фуқароси, “Регнум” нашрининг редактори Григорий Михайловни чиқариб юборишнинг сабабларини тушунтиришни талаб қилиб нота жўнатди. Уни Қозоғистонга ўзларини милиция ходимлари қатори таништирган шахслар 10 мартда чиқариб юборишган. У Қирғизистонга қайтиб кела олгани йўқ, чунки мамлакатга кириши тақиқланган шахслар рўйхатида бўлиб чиқди.

Россия элчилигининг матбуот котиби Дарья Пахомова Kloop.kgга унинг идораси депортация қилинган журналист билан боғлиқ вазиятни кузатиб туришини билдирди.

«Биз бу вазиятдан хабардормиз воқеанинг барча жиҳатларини аниқлаяпмиз. Ҳозирда биз Қирғизистон ТИМига воқеа сабабларини тушунтиришни сўраб нота жўнатдик», — деди у.

Унинг айтишича, ҳозирча қирғиз дипломатларидан жавоб бўлгани йўқ, лекин бундан кейинги харакат Россиянинг элчилиги Қирғизистон ташқи ишлар минстрлигиниг изоҳидан кейин бўлади. Муассасадагилар жавоб тайёрлаётганини Kloop.kgга хабар қилишди, лекин вазият бўйича изоҳ беришгани йўқ.

24.kg ахборот агентлигининг хабарига кўра, Ички ишлар минстрлиги журналистни чиқариб юборишга боғлиқ вазиятга изоҳ беришдан бош тортди. Агентликнинг мухбирига воқеанинг сабаблари тўғрисида муассасанинг вакиллари кейинги ҳафтада жавоб беришга тайёр бўлишларини айтишган.

«Прецедент» компаниясининг юристи Жибек Кенжебекова Kloop.kgга ИИМнинг 10-бўлимининг ходимлари Қирғизистоннинг Жиноят кодексини бузишганини айтди  — унинг фикрича, улар хизмат вазифасини суистеъмол қилишган.

Кенжебекова бу учун милиция ходимлари 100 мингдан 200 минг сомгача жарима тўлаши ёки уч йилгача озодлигидан маҳрум қилиниши мумкин эканини билдирди.

Мамлакатдан чиқариб юбориш

Журналист Григорий Михайловни Қозоғистонга ўзларини ИИМнинг 10-бош бошқармасининг ходимлари сифатида таништирган шахслар чиқариб юборишган. Улар унга Бишкекдаги Ғалаба майдонида юрган еридан ҳужжатини текширгани боришган.  Журналист — Россиянинг фуқароси.

Михайловнинг рўйхатдан ўтиш муддати ўтиб кетган. Қонун бўйича унга 10 минг сом жарима солиниши керак эди.

Бироқ Михайловнинг айтишича милиция ходимлари уни автомобилида «Ак-Жол» чегара пунктигача етказиб, янгиланган рўйхат билан қирғиз-қозоқ чегарасидан ўтиб келишни таклиф қилишган. Бироқ журналист қайта Қирғизистонга келмоқчи бўлганда унга мамлакатга кириши тақиқлангани айтилган. Унга ҳеч қандай ҳужжатлар кўрсатилмаган.

Журналистнинг фикрича, ҳуқуқ тартибот органларининг бундай фаолияти унинг мақолалари билан боғлиқ, чунки унинг Қирғизистондаги воқеаларга берган баҳоси ҳозирги ҳукуматга ёқмай қолган бўлиши мумкин.

Ўзининг «Фэйсбук»даги саҳифасида Михайлов Олматидан Москвага учиб кетганини ёзди.

ОАВга нисбатан тазйиқнинг кучайиши

Журналистни депортация қилиш Қирғизистонда президентнинг ОАВга кўрсатган таъқиби кучайиб турган вазиятда бўлмоқда.

Шаънини ва обрўйини химоя қилиш борасидаги ишлар бўйича яқинда уч нашр жавобга тортилиш арафасида.

Бош прокуратура президент Алмазбек Атамбаевнинг шаънини ҳимоя қилиш бўйича «Заноза» ва «Азаттык» интернет-нашрларига қарши икки даъво аризасини берди. 24.kg ахборот агентлиги президентни қўлловчи социал-демократлар партиясининг хизмат обрўсини ҳимоя қилиш бўйича даъво бўйича жавобгар бўлади.

Атамбаев ўзи Михайлов чиқарилиб кетган куннинг эртасига журналистларни президент сайлови олдида ўлкадаги вазиятни беқарорлаштирмоқда деб айблаб, уларни “гўёки эркинлик учун курашгандек бўлганлар” деб атаган.

Муаллиф: Александра Титова