Суд Текебаевга Бишкекнинг мэри Ибраимовга 1 миллион сом тўлаб бериш мажбуриятини юклади

612

Биринчи май район суди Бишкек мэри Албек Ибраимовнинг муҳолифатчи Омурбек Текебаевга қарши номусни ҳимоя қилиш бўйича даъво аризасини қаноатлантирди. Текебаевга маънавий компенсация қаторида мэр фойдасига 1 миллион сом тўлаб бериш мажбурияти юклатилди. 

Биринчи май район судининг судьяси Айгул Умотова Текебаев Бишкек мэрининг ор-номисига ва хизмат обрўсига доғ туширгани учун унга бир миллион сом тўлаб бериши керак деб ҳукм чиқарди.

Текебаевнинг адвокати Таалайгул Токтакунова суд унинг Текебаевни суд йиғинига назорат остида олиб келиб ёлғиз иштрок эттириш ҳақида илтимос хатини қаноатлантирмаганини билдирди. Шу сабабли у ҳамкасби Канатбек Азиз иккиси суд залидан чиқиб кетишди.

«Ҳукм бизнинг иштирокимизсиз қабул қилинди. Хал қилувчи сўзга биздан ҳеч ким қатнашгани йўқ.Энди Бишкек шаҳар судига мурожаат қиламиз», — деди Токтакунова «Азаттык» радиосига берган интервьюсида.

Бу иш бўйича суд жараёни бир неча ойга чўзилди. Ибраимов Текебаевга қарши 2016 йилнинг ноябрида даъво аризасини берган, чунки унинг фикрича депутат сентябрь ва октябрь ойида сўзлаган сўзлари орқали унинг хизмат обрўсига зарар келтирган.

Текебаев Бишкекнинг мэри бўлиб тайинланши учун Ибраимов Кой-Таш қишлоғидаги ерни президент Алмазбек Атамбаевга берганини бир неча бор айтган эди.

Муҳолифатчи шунингдек  Ибраимов «Манас» аэропортининг директорлар кенгашининг раиси бўлиб турганда бортдаги овқатлантириш йехини қиммат баҳода сотиб олганини ҳам айтиб келган.

Текебаевнинг билдирувлари у Атамбаев билан қарама қарши бўла бошлаганда айтилган.

У Атамбаев таклиф қилган конституция ислоҳотига қарши чиққан. Конституцияга киргизилган ўзгартиришлар 2016 йилнинг декабрида қабул қилинган.

Шундан сўнг Текебаев президентнинг мулки тўғрисидаги маълумотларни ошкор қила бошлагандан кейин кучайиб кетган. Текебаев мартда президентга импичмент эълон қилиш процедураларини режалаштирган эди.

Лекин, муҳолифатчи ва “Ата Мекен” партиячининг етакчиси Омурбек Текебаев “Манас” аэропортида 26 февралга ўтар кечаси қўлга олинган. Ундан бир кун аввал россиялик тадбиркор Леонид Маевскийнинг кшрсатмаси асосида унга қарши “Коррупция” ва “Товламачилик” моддалари бўйича жиноят иши қўзғалган.

Маевский 2010 йили Текебаевни ўзига у “Мегаком” компаниясини бошқариш ваколатини олиб бериши учун бир миллион доллар пора берганини айтган.

Текебаевнинг тарафдорлари зудлик билан МХДКнинг қошида митингга чиқиб, унинг бўшатилишини талаб қилишган. Лекин митингларга қарамай, Биринчи май район суди Текебаевни икки ойга қамоққа олган. Ҳозир муҳолифатчи МХДКнинг ТИЗОСида ўтирибди.

Муаллиф: Александра Титова