Илим Карипбеков: «Балки, мен рулда ухлаб қолган бўлсам керак»

538

ЖТРКнинг бош директори Илим Карипбеков йўл халокатидан кейин биринчи марта журналистлар билан суҳбатлашди. У йўл халокатининг сабаблари йўқ эканини айтди, бироқ чарчаганлиги боис рулда ухлаб қолган бўлиши мумкин эканини таҳмин қилади.

Реанимациядан оддий палатага ўтказилгандан кейин Карипбеков “Спутник” ахборот агентлигининг журналисти билан суҳбатлашди. У йўл халокатининг сабабини эслай олмаётганини ва чарчаганлигидан рулда ухлаб қолган бўлиши мумкин эканини айтди.

«ЖТРКда ишлаш қийин. Мен уйга каналнинг кечки янгиликлари чиқарилиб бўлгандан кейин келаман. Ўша куни ишдан кейин дўстим билан кафеда учрашганмиз. Овқатланиб анча ўтириб қолдик. Кафедан чиқдик. Токомбаев кўчасида бораётганимни биламан, уйимдан унча узоқ бўлмаган ерда йўл халокатига учрадим. Бироқ айни ўша вақтда нима бўлганини халигача эслолмайман […]. Рулда ухлаб қолганманми ёки бирор нарсага чалғиб кетдимми, эсимда йўқ », — деди у.

 Карипбековнинг айтишича, у автомобил ҳайдаб бораётиб телефонда гаплашмаган. Шунингдек ЖТРКнинг раҳбари спиртли ичимлик ичмаганини айтди, уни Соғлиқни сақлаш минстрлиги ҳам тасдиқлайди.

Карипбеков 1 мартга ўтар кечаси шахсий автомобилини бошқариб борар экан, йўл халокатига учраган.

Тез ёрдам автомобили йўл халокати бўлган ерга 12 дақиқада етиб борган. Йўл халокатидан кейин унинг юраги тўхтаб қолган, бироқ шифокорлар уни қайта жонлантириб олишга эришди. У ўша куни хушига келган. Шифокорларнинг айтишича, бир неча кундан кейин у оёққа тура бошлаган.

Милиция Карипбеков учраган авто халокатни текширишда давом этмоқда. Патрул милициясининг ходимлари ЖТРКнинг раҳбари автомобилида ёлғиз бўлганини билдиришди.

Муаллиф: Александра Титова