Милиция фахрийнинг тўналиши бўйича икки шубҳали шахсни қўлга олди. Тўналган пулнинг ярми топилди.

521

Миллий Улуғ Ватан урушининг 91 ёшдаги фахрийси Леонид Тузовни тўнаб кетиш шубҳаси билан икки аёл қўлга олиниб, вақтинча сақлаш изоляторига қамалди. Улардан жабрланган шахснинг пули, орденлари ва планшети топилди.

Қўлга олинганлар Бишкекда яшаган 45 ёшдаги аёл ҳамда 18 ёшли қиз бўлиб чиқди.

Гумондорларнинг уйидан Тузовдан олинган Улуғ Ватан урушининг вақтидаги 24 орден-медаль, 90 минг сом, планшет, икки портмоне ва турли ўлканинг ҳар хил номиналидаги 12 монет топилди. Улардан фахрийнинг шахсий буюмлари ҳам чиқди.

Милиция «Талончилик ва босқинчилик» моддаси бўйича жиноят ишини қўзғади. Қўлга олинган аёллар вақтинча ушлаб туриш изоляторига киргизилди. Улар етти йилгача озодлигидан маҳрум қилиниши мумкин.

Шубҳалилар қўлга олинганини билгандан кейин фахрийнинг оиласи Леонид Тузов учун кўнгиллилар бошлаган маблағ тўплаш иши тўхтатилди. Бир кун ичида фахрийнинг ҳисобига деярлик 24 минг сом тушган.

Фахрийнинг квартираси 13 мартда эрта билан тўналган. Унинг эшигини ўрта ёшдаги аёл чертган. У ҳомиладор эканини айтиб, таҳоратхонага кириб олишни илтимос қилган. Тузов уни уйга киргизган вақтда ортидан яна бир аёл кириб келган.

Тузов ҳомиладорман деган аёлни хожатхонага кузатиб бораётганда иккинчиси кўрган. Бегона қиз фахрийнинг ортидан ташланиб, қўрқитиб, хонага киришини талаб қилган.

Аёллар фахрийни галстук билан боғлаб, уни диванга ётқизиб, пул қаёқда эканини айтишни талаб қилишган. Тузов пули йўқ эканини айтган. Шундан кейин аёллар квартирани тинта бошлашган.

Қўлга олинганлар фахрийнинг юрак операцияси учун тўплаб юрган 182 минг сомини топиб олишган — бу пул унга кардиостимулятор қўйдириш учун керак бўлган экан. Улар унинг планшетини, телефонини, урушдан олган нишонларини тортиб олишган. Ўғирланган буюмларни олган аёллар бекинишган.

Кейинчалик Леонид Тузов қутилиб, кўчага чиқиб, ахолини ёрдамга чақирган.

Муаллиф: Сезим Канибекова